Latest news

10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  2 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  10 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  4 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4

Зафар Полвонов олий лигада илк бор хет-трикка эришди News

Зафар Полвонов олий лигада илк бор хет-трикка эришди

Ғузорнинг "Шўртан" клуби олий лиганинг 13-турида "Пахтакор"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Зафар Полвонов рақиб дарвозасига 3та гол уришга муваффақ бўлди. Таъкидлаш лозимки, футболчи олий лигада биринчи марта хет-трикка эришди. 2005 йилдан буён олий лигада фаолият олиб бораётган Полвонов бугунга қадар 9 марта дубль қайд этган. Унинг чемпионатда урган жами голларни сони 56тага етди.

Бу мавсумда дастлабки 9та турда рақиб дарвозасига умуман тўп кирита олмаган Зафар охирги 4та турнинг барчасида гол (6та) урди.

Яна бир қизиқ факт: 2016 йилги олий лигада ҳозирга қадар 2та футболчи хет-трикка эришганди. Игорь Таран ("Шўртан") ва Олександр Пишур ("Навбаҳор"). Яъни "Шўртан" клубининг икки футболчиси бу мавсумда бир ўйинда учтадан гол уришнинг уддасидан чиқди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика