Latest news

19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  14 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  21

Зафар Полвонов: "Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Мураббийларимизнинг танлаган тактикаси ҳисобига" News

Зафар Полвонов: "Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Мураббийларимизнинг танлаган тактикаси ҳисобига"

АГМК қаторасига икки турдан буён мағлуб бўлмаётган “Бунёдкор” жамоаси устидан зафар қучди.

Мазкур учрашувдан олдин мезбонлар таркибида айрим йўқотишлар мавжуд эди. Яъни марказий ҳужумчи Мате Ватсадзе жароҳати боис қайдномадан жой олмади. Унинг ўрнига асосий таркибдан жамоанинг ўтган йилдаги тўпурари Зафар Полвонов ўрин эгаллади. Гарчи, футболчи бугун майдонни голсиз тарк этган бўлса-да, ёмон ўйин намойиш қилмади. Беллашувдан сўнг Полвонов фикрлари билан қизиқдик.

“Умуман олганда бугунги баҳс ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Биринчи галда жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Мухлислар учун қизиқарли ўйин бўлди. Стадионга ташриф буюрган кам сонли ишқибозлар ўзгача завқ олишди. Уларга оҳиргача бизни олқишлаб туришгани учун ташаккур билдриб қоламан. Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Авваламбор бу мураббийларнинг танлаган тактикасининг самараси. Ўтган турлардан сўнг ўз устимизда ишладик, ягона мақсад ва ғалаба остида бирлашдик. Бугунги ютуқда мураббийлар штабининг ҳиссаси катта. Суперлиганинг кучли клубларидан бирини мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Мавсум давом этади. Қийин ўйинлар кутиб турибди. “Бунёдкор”га кейинги турларда омад ва зафарлар тилаб қоламан”, - деди АГМК футболчиси.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика