Latest news

18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  11 18:37Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  13 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  11 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4

Забиҳилло Ўринбоев Япония клубига ўтди News

Забиҳилло Ўринбоев Япония клубига ўтди

Жорий мавсум олдидан бир қатор футболчиларимиз хориж чемпионатларига йўл олишмоқда.

Жумладан, бир неча йиллар давомида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепиб келган Забиҳилло Ўринбоев Япония Жей-лига 2да ҳаракат қиладиган "Токусима Вортис" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди. Бундан ташқари, токусималиклар расмий сайти ҳам Ўринбоев билан шартнома тузилгани ҳақида хабар берди.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"га тегишли бўлган Забиҳилло ўтган мавсумни ижара асосида Бекободнинг "Металлург" клубида ўтказган ва 24та ўйинда иккита гол урган эди.

Маълумот учун, "Токусима Вортис" клубига 1955 йилда асос солинган. Жамоа уй учрашувларини 20 минг мухлисга мўлжалланган "Наруто Атлетик" стадионида ўтказади. Бош мураббийи испаниялик Абел Моурело Лопез.

"Токусима Вортис" айни пайтда J2 лигасида икки ўйиндан сўнг 3 очко билан 22 жамоа орасида 11-поғонада бормоқда. Тўплар нисбати - 4:4.


Япониядаги фаолияти давомида Забиҳиллога омад ва кўплаб голлар тилаб қоламиз.

Rating: +79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика