Latest news

22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  1 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  9 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

Забиҳилло Ўринбоев: “Энг яхшилар учталигига киришнинг ўзи ҳам шараф” News

Забиҳилло Ўринбоев: “Энг яхшилар учталигига киришнинг ўзи ҳам шараф”

Маълумки, бу йил Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиши кутилаётган “Бунёдкор”нинг иқтидорли футболчиларидан Забиҳилло Ўринбоев ҳам ўрин эгаллаган.

20 ёшли ҳужумчи учун жорий мавсум ҳар холда ижобий ўтди дейиш мумкин. Энг аввало Ўринбоев ёшлар терма жамоамиз билан кичик мудиалда иштирок этиб қайтди ва ўз клуби сафида ҳам кўплаб учрашувларда бошланғич таркибдан ўрин олди. Шу боис бўлса керак унинг лауреатлар сафидан ўрин эгаллаши бежиз эмаслиги. Куни кеча Забиҳилло билан шу ҳақда суҳбатлашганимизда, у ҳам ўзи учун кутилмаган хабар бўлганини таъкидлади.

- 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлишга яқин турибсиз.
- Тўғриси, бу ҳақда хаттоки ўйлаб кўрмаган ҳам эдим. Шунинг учун бу менга кутилмаган совға бўлди. Албатта ёқимли хабарни эшитиб бошим осмонга етди.

- Сиз каби номзоди бор бўлган футболчилар ҳам ўзингизнинг дўстларингиздир. Бу ҳам қайсидир манода кутилмаган хол бўлдими?
- Бундан ҳам хурсанд бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам жамоадош дўстларим – Элдор ҳам Достон ҳам бунга муносиб деб ўйлайман.  

- Бош совринни ютиш имконияти кимда кўпроқ деб таҳмин қиласиз?
- Менимча алоҳида бир кишини кўрсатиш қийин. Шахсан мен учун осиёда энг яхшиларнинг учталигига киришнинг ўзи ҳам шараф. Ким ғолиб чиқиши Яратганнинг ўзига ҳавола. Буни ўша тақдирлаш маросимида билиб оламиз.

- Айтингчи сизнингча бу йил ёш футболчилардан кимлар кўпроқ энг яхшилар бўлишди?
- “Насаф”дан Одил Ҳамробеков билан “Пахтакор”даги Жавоҳир Соҳибовни айтган бўлардим. Кўрдингиз улар миллий терма жамоадан ҳам чақирув ола бошлади. Шунингдек “Бунёдкор”даги жамоадошларимдан Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Акрам Комилов ва Рустам Ашурматовни алоҳида эътироф этаман.  

- Мавсум-2015дан кўнглингиз қанчалик тўлди?
- Унчалик ҳам кўп қониқиш хосил қилмадим. Биринчи даврагача ҳаммаси яхши кечаётганди. Аммо кейинчалик у даражада ёрқин бўлмади. Аммо нолимайман ҳам. Насиб қилса келаси йил ўз устимда янада астойдил ишлаб, ёрқин жиҳатларимни намоён этишга харакат қиламан. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика