Latest news

17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  1 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  1 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  3 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  9 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  3 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0

"Ювентус"дан ҳам камбэк кутсак бўладими? (Превью) News

"Ювентус"дан ҳам камбэк кутсак бўладими? (Превью)

Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида "Реал" ўз майдонида "Ювентус" билан баҳс олиб боради.

"РЕАЛ" - "ЮВЕНТУС"
Мадрид, "Сантьяго Бернабеу". 23:45
Дисквалификация:
Серхио Рамос - Родриго Бентанкур, Пауло Дибала
Жароҳатланганлар:
Начо - Андреа Барцальи, Федерико Бернардески.

Чорак финалга қуръа ташланганидан кейин ушбу жуфтлик ўртасидаги ўйин энг қизиғи бўлиши айтилганди. Худди "Ювентус" "Реал"ни тўхтата оладигандек кўринганди. Бироқ биринчи учрашувдан кейин "кекса синьора"лар жуда қийин ҳолатда.

"Реал" айни дамда жуда тартибли ўйин намойиш этмоқда. Бироқ сўнгги кунларда камбэклар кўпайиб кетаётгани учун ҳам жуфтликда кейинги босқичга чиқадиган жамоа аниқ деб бўлмайди. "Юве" 0:3 ҳисобини йўққа чиқариши эса иложсиздек кўринмоқда.

Томонлар ушбу учрашувга қадар миллий чемпионатда оғир ўйин ўтказишди. "Бланкос" ўз майдонида "Атлетико" билан куч синашди ва 1:1 ҳисобини қайд этди. Унда Криштиану Роналду яна ўзини кўрсатди. Шу боисдан ҳам Зидан жамоаси ЛаЛига турнир жадвалида бир поғона қуйилади ва 4-ўрингача тушиб кетди. "Ювентус" эса ўз чемпионатида "Беневенто"ни (4:2) мағлуб этди. Учрашувда Пауло Дибала хет-трикка эришди. Бир гол эса Дуглас Костанинг ҳисобига ёзилди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБ

ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗАРО СЎНГГИ УЧРАШУВИ

Италия. Турин. Стадион "Альянц" 

"Ювентус" (Италия) - "Реал" (Испания) 0:3 

Голлар: Роналду, 3, 64, Марсело, 72 

"Ювентус": Буффон, Де Шильо, Барцальи, Кьеллини, Асамоа (Манжукич, 69), Бентанкур, Хедира (Куадрадо, 75), Коста (Матюиди, 69), Сандро, Дибала, Игуаин 

"Реал": Навас, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Каземиро, Модрич (Ковачич, 82), Кроос, Иско (Асенсио, 75), Роналду, Бензема (Васкес, 59)

Огоҳлантириш: Бентанкур, 26, Дибала, 45, 66 - Рамос, 55

Четлатиш: Дибала, 66

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар ўзаро 21 ўйинда қатнашишган. Шуларнинг 10тасида мадридликларнинг, 9тасида эса"кекса синьора"нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

"Реал" 26 гол урган, "Юве" эса 24та. 

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

3 апрель 2018 йил. ЕЧЛ 1/4 финал
"Ювентус" - "Реал" 0:3

3 июнь 2017 йил. ЕЧЛ финал
"Ювентус" - "Реал" 1:4

13 май 2015 йил. ЕЧЛ 1/2 финал
"Реал" - "Ювентус" 1:1

5 май 2015 йил. ЕЧЛ 1/2 финал
"Ювентус" - "Реал" 2:1

5 ноябрь 2013 йил. ЕЧЛ гуруҳ босқичи
"Ювентус" - "Реал" 2:2

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика