Latest news

21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  3 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  8 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  9 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18

⚡️ “Ювентус” ва “Салернитана” ўртасидаги баҳснинг охирларида юз берган драма ҳақида News

⚡️ “Ювентус” ва “Салернитана” ўртасидаги баҳснинг охирларида юз берган драма ҳақида

Италия чемпионати 6-турида “Ювентус” ўз майдонида “Салернитана” билан жанговар дуранг (2:2) ўйнади.

90+3-дақиқада Леонардо Бонуччи пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва дарвозабон унинг зарбасини қайтариб қолди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб югуриб келган Бонуччи хатосини тўғрилаб, ҳисобни тенглаштирди.

90+5-дақиқада туринликлар форварди Аркадиш Милик рақиб дарвозасини ишғол этиб, хурсандчилигидан футболкасини ечди ва ҳакам томонидан унга 2-сариқ кўрсатилди. ВАРдаги арбитр эса унинг голини офсайд ҳисоблади ва оқибатда натижа ўзгаришсиз қолди. Милик эса майдондан четлатилди.

Вазият қайта кўрилаётган вақтда иккала жамоа ўйинчилари ўртасида низо келиб чиқди ва бош ҳакам Маттео Марченаро яна 3 та қизил карточка кўрсатди: Федерико Фасио, Хуан Куадрадо ва “Юве” устози Массимилиано Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри шогирдлари мана уч ўйиндирки, ғалаба нималигини билмай келишмоқда. Туринликлар бундан олдин ЕЧЛда ПСЖга 1:2 ҳисобида ютқазди ва чемпионат доирасида “Фиорентина” билан баҳсда дуранг (1:1) ўйнади. Жамоа ҳозирда А Серия турнир жадвалида 10 очко билан 8-ўринда турибди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика