"Ювентус" ва "Интер"нинг собиқ ўйинчиси "Кальяри" сафига қўшилди
		
		04 feb 2021 01:40
        News	
	 
				 
				"Ювентус" ва "Интер"нинг собиқ ўйинчиси "Кальяри" сафига қўшилди
Трансфер ойнаси ёпилганидан кейин Италиянинг "Кальяри" жамоаси Квадво Асамоа билан шартнома имзолади.
			"Football Italia" хабарига кўра, 32 ёшли ганалик ярим ҳимоячи бугун тиббий кўрикдан ўтиб, мавсум якунига қадар амал қиладиган битимга имзо чеккан.
Италияда трансфер ойнаси аллақачон ёпилган эди. Аммо, Асамоа эркин агент бўлгани боис "Кальяри" уни рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Маълумот учун, Асамоанинг бутун фаолияти Италияда ўтган. У 2008-2012 йилларда "Удинезе", 2018 йилга қадар "Ювентус" шарафини ҳимоя қилди ва шундан кейин "Интер" таркибига қўшилди. Ганалик ўйинчи "нерадзуррилар" сафида 2020 йилнинг октябрига ўйнаган эди. Ўтган йилнинг кузида томонларнинг келишуви билан шартнома бекор қилинган ва Асамоа эркин агентга айланган эди.
            Link            :         
                    Source                : Football Italia
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments