"Ювентус" ва "Барселона" учун саккизинчи финал
04 jun 2015 15:59
News
"Ювентус" ва "Барселона" учун саккизинчи финал
6 июнь куни Берлинда "Ювентус" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финали бўлиб ўтади.
Ушбу финал ҳар иккала жамоа учун ЕЧЛдаги саккизинчи финал бўлади. Бунга қадар "Ювентус" жамоаси 1973, 1983, 1985, 1996, 1997, 1998 ҳамда 2003 йилларда ЕЧЛ финалида иштирок этган. шуларнинг фақатгина иккитасидагина ғолибликни (1985, 1996) қўлга киритган. Қолган бешта финалда эса (1973, 1983, 1997, 1998, 2003) имконият бой берилган.
"Барселона" эса 1961, 1986, 1992, 1994, 2006, 2009, 2011 йилларда ЕЧЛнинг ҳал қилувчи ўйинида иштирок этган. "Барселона" "Ювентус"дан фарқли равишда ўтказилган еттита финалнинг (1992, 2006, 2009, 2011) тўрттасида ғолиб бўлган. Яна учта финалда (1961, 1986, 1994) эса каталонияликлар рақибларига ютқазишган.
Бу галги финал ҳар иккала жамоа учун ЕЧЛ доирасида умумий ҳисобдаги саккизинчи финал бўлади. "Барселона" ўзининг бешинчи совринига яқин бўлса, "Ювентус" ЕЧЛ тарихида учинчи бор ғолибликни қўлга киритиши мумкин.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments