“Ювентус” спорт директори Роналдунинг кетиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди
14 mar 2021 22:50
News
“Ювентус” спорт директори Роналдунинг кетиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди
Туринликлар раҳбарияти вакили Фабио Паратичи жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Криштиану Роналдунинг эҳтимолий кетиши ҳақидаги гап-сўзларга мусобат билдирди.
“Бу мен учун кулгили. Ҳеч қачон кимдир Роналдунинг келажагига шубҳа қилади деб ўйламагандим. Мен барларда одамлар Платини, Ривера, Баджо ва бошқа топ-футболчилар ҳақида суҳбатлашадиган шаҳарчада улғайганман, Роналду бешта “Олтин тўп”ни қўлга киритди ва мен ҳатто унда нечта Чемпионлар Лигаси титули борлигини ҳам билмайман. Унинг совринлари ва “Ювентус” учун ураётган голлари жуда ҳам кўп. Унинг жамоамизга келиши улкан шараф ва уни бу ердалигидан мамнунмиз. Албатта, у келажакда ҳам “Ювентус” шарафини ҳимоя қилишда давом этади”, дейди Паратичи.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик юлдузнинг “Юве” билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида тугайди.
Link :
Source : Sky Sport Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments