Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  9 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

"Ювентус" собиқ президенти Европа Суперлигаси ғоясини қўллаб-қувватлайди News

"Ювентус" собиқ президенти Европа Суперлигаси ғоясини қўллаб-қувватлайди

Турин клуби собиқ президенти Андреа Аньелли Европада янги мусобақа ташкиллаштириш ғоясини яна бир бора ҳаммага эслатди.

Аньелли Италия клубидаги хайрлашув нутқида Европа Суперлигасига ишонишини яна бир марта таъкидлади. У 2021 йилда ЕСЛни шакллантириш бўйича режаларнинг бош меъморларидан бири эди. 47 ёшли мутахассис ва "Юве" раҳбариятининг бошқа аъзолари ноябрь ойида клуб трансферлари бўйича текширув ўтказилаётган пайтда оммавий истеъфога чиққан эди.

"Европа футболига янги тизим керак. Акс ҳолда, бу бир неча йил ичида Европа футболининг барча истеъдодларини ўзига жалб қиладиган ва бошқа лигаларни бутунлай четга суриб қўядиган ягона доминант лигада пасайиш хавфи бор", – деди Аньелли.

Европа Суперлигаси режаси 2021 йилнинг апрель ойида 12 та клуб иттифоқи томонидан эълон қилинган, бироқ мухлисларнинг кескин эътирозлари ва бошқарув органларининг қаршиликлари туфайли 9 та клуб тарк этганидан кейин 72 соат ичида барбод бўлди. 

"Ювентус", "Реал Мадрид" ва "Барселона" ЕСЛдан тўлиқ воз кечмади, УЕФА ва ФИФА уни яратишга тўсқинлик қилиб, Европа Иттифоқининг мусобақалар бўйича қонуни бузилганини даъво қилди.

Аньелли "Ювентус" аксиядорлар йиғилишида сўзга чиқди, унда янги директорлар кенгаши тасдиқланди, Аньелли ўрнига Жанлука Ферреро раис этиб тайинланди. 

Италия гранди Аньеллининг 13 йиллик бошқаруви давомида кетма-кет тўққиз марта А Серия чемпионлигини қўлга киритди, бироқ ўтган мавсумни тўртинчи ўринда якунлади ва 254 миллион евро зарар кўрди. Бу йўқотиш Италия рекорди эди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика