Latest news

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

"Ювентус" Роналдунинг ўрнига олиб келган ПСЖ ҳужумчиси ҳақида News

"Ювентус" Роналдунинг ўрнига олиб келган ПСЖ ҳужумчиси ҳақида

Турин клуби мухлислари Мойзе Кинни яхши танишади, лекин у энди аввалги Мойзе эмас.

Роберто Манчини Мойзе Кинни ўтган куздан миллий терма жамоага чақирмай қўйди – бўлажак жаҳон чемпионати саралаш босқичининг дастлабки учрашувларида қахрамонимиз иштирок этмади.

Шундай бўлсада, Манчо ОАВда Кин ҳақида илиқ фикрларни билдирарди: "ПСЖ клубига ўтиш хавфли бўлиши мумкин эди, у ўйин амалиётисиз қолиб кетиши ҳеч гап эмасди. Бироқ у Неймар, Мбаппе ва Ди Мария билан бир жамоада анчагина кўп ўйнамоқда, қўшимчасига, гол ҳам уряпти. Бу мен аввалроқ айтган гапларимга исбот бўла олади: агар сиз иқтидорли бўлсангиз, кучли футболчилар билан бирга янада ўсишга эришасиз, акс ҳолда – йўқ бўлиб кетасиз".

Май ойи охирида Мойзе Сан-Маринога қарши беллашувни асосий таркибда бошлади. Италия 7:0 ҳисобида зафар қучди, лекин Манчини Кинни танаффусда алиштиришга қарор қилди ва уйига жўнатиб юборди. Кейинроқ Италия зафар қучган "Евро"га Жакомо Распадори йўл олди. Ўшанда нима бўлганини, аслида гап нимадалигини ҳеч ким айтмади ҳам, бирор кимса билолмади ҳам, лекин газеталарда мураббийга футболчининг ҳаракатлари маъқул келмагани – ҳужумчи ўртоқлик учрашувида етарлича иштиёқ билан ўйнамагани, астойдил меҳнат қилмагани ҳақида ёзишди.

"Европа чемпионатини телевизор қаршисида томоша қилиш осон бўлмади", – тан олади Кин. Сентябрь ойида унинг фаолиятида яна бир кескин бурилиш содир бўлди. Мойзе "Ювентус" ва Италия термасига қайтди. Литва термасига қарши ўйинда у ҳужумнинг чап қанотида майдонга тушди ва рақиб ҳимоясининг "додини бериб", иккита гол уришга муваффақ бўлди.


"Мистер барчаси ўзимга боғлиқлигини айтади. Мен ишлашда давом этяпман, жумладан, психологик томондан ҳам. Мен терма жамоага бошқача менталитет ва мақсадлари билан қайтдим. ПСЖ сафида ўтган бир йил менга катта ёрдам берди, буюк футболчилар билан бирга меҳнат қилдим", – дейди Мойзе.

"Барча муаммолар – унинг бошида, – дадиллик билан айтади Манчини. – У кучли, тезкор, қанотда ҳам, марказий ҳужумчи нуқтасида ҳам бирдек ўйнай олади. Ишга жиддий муносабатда бўлса, унинг келажаги ёрқин бўлиши мумкин. Аммо асосийси Кин футболчи фаолияти у қадар узоқ бўлмаслигини унутмаслиги зарур. Лаҳзадан унумли фойдаланиш лозим". 




Распадорининг вазияти нисбатан оддий, у – "Сассуоло"нинг асосий ҳужумчиси ҳисобланади ва катта эҳтимол, ўсишда давом этади. Кин учун эса назаримизда, "Ювентус"да бошланган мавсум – фаолиятидаги энг муҳими бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика