"Ювентус" - "Реал" учрашуви ҳакамлар хатоси туфайли тўхтатилди
12 apr 2020 15:25
News
"Ювентус" - "Реал" учрашуви ҳакамлар хатоси туфайли тўхтатилди
Бироқ ушбу учрашув оҳиригача етказилмади. Ўйиннинг 71-дақиқасида "Реал" футболчилари майдонни тарк этиши натижасида ўйин тўхтатилди. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар берди.
Бунга ҳакамларнинг қарори сабаб бўлди. "Ювентус" ҳужум қилаётган вақтда қанот ҳаками офсайд қайд этганди. Шу боисдан "Реал" футболчилари тўхтаб қолишди, ҳаттоки тўп билан бўлиб турган "Ювентус" футболчиси ҳам иккиланиб қолганди. Бироқ бош ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини билдирди. Натижада гол урилди.
"Реал" футболчилари жавоб тариқасида бош ҳакамни олқишлашди ва сариқ карточка олганидан кейин майдонни тарк этишди. Энди "Реал"ни техник мағлубият кутмоқда.
15-турдан кейин Никарагуа чемпионатида 17 очко жамғарган "Ювентус" 7, 14 очкоси бор "Реал" эса 8-ўринда жойлашган.
манба: metaratings.ru
Comments