"Ювентус" ўрнига футболчи топмаса, Мората "Барселона"га кетмайди
02 jan 2022 15:15
News
"Ювентус" ўрнига футболчи топмаса, Мората "Барселона"га кетмайди
"Ювентус" қишда марказий ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Турин клуби қишда ҳужумчи Альваро Моратани "Барселона"га қўйиб юборишга тайёр, аммо бунинг учун олдин унга захира варианти керак бўлади.
Ёзда клуб "Фиорентина" форварди Душан Влахович ёки "Сассуоло" ҳужумчиси Жанлука Скамаккани таркибга олиб келмоқчи. Шу сабабли "кекса синьора" қишда бирор ҳужумчини ижарага олиши керак.
Айни дамда клуб "Манчестер Юнайтед" форварди Эдинсон Кавани, шунингдек, "Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг вариантини кўриб чиқмоқда. Бунга қадар клубнинг ПСЖ билан Мауро Икарди борасидаги музокараларни муваффақиятсиз якунланганди.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments