"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи
17 jul 19:28
News
"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни қўлга киритиш ниятида.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, Турин клуби вакиллари аллақачон 27 ёшли англиялик футболчининг трансфери бўйича расмий сўров юборган. "Ювентус" яқин орада "қизил иблислар" билан форварднинг трансфери борасида келишиб олишга умид қилмоқда.

Рэшфорднинг ўзи фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи. Бунгача англиялик Саудия Арабистонидан келган фойдали таклифни рад этганди.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнаган эди.
Link :
Source : gianlucadimarzio.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments