Latest news

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

"Ювентус" "Лион" тўсиғидан ўта олишига 5 сабаб News

"Ювентус" "Лион" тўсиғидан ўта олишига 5 сабаб

"Ювентус" Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинида "Лион" га 0:1 ҳисобида ютқазди. Бироқ, бу натижа ҳали ҳеч нарсани англатмайди: "Юве"нинг фойдасига 5 та далил мавжуд.

Криштиану Роналду. Ушбу мавсумда 35 та гол ва 7 та ассист қайд этди, шундай бўлса-да, унда серияни давом эттириш истаги кучли. Бундан ташқари, Чемпионлар Лигаси - "Роналду номидаги" турнир эканлигини унутмаслик лозим, айниқса, у бир вақтнинг ўзида Иммобилега иккита "Олтин бутса"ни бой берганидан кейин.

"Юве" французларга қараганда яхшироқ жисмоний ҳолатга эга. Туринликлар танаффусдан кейин 12 ўйин ўйнади,  "Лион"да эса бундай иконият мавжуд эмасди, чунки Лига 1 муддатидан олдин тугатилганди.

"Рома"га қарши ўйинни ҳисобга олмаганда, "Альянц Стэдиум" бу мавсумда "Юве" учун мустаҳкам пойдевор бўлиб келмоқда. Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда Турин клубини мағлуб этган охирги жамоа "Манчестер Юнайтед" эди, бунга ҳам 2 йил бўлди.

Сарри омили: У ўтган йили Европа Лигасида ғолиб чиқди ва А Серияни ютганидан сўнг, ўзидаги босимни йўқотди, у энди нуфузли кубокни ютиши мумкин.

"Лион" жамоаси. Кўплаб ёшларга эга, аммо тажрибали футболчилари кам, бу эса бундай даражадаги ўйинда ҳал қилувчи омил ҳисобланади, чунки фақат Депай "бьянконерилар" даражасида. 

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - "Лион" баҳси 7 август куни Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика