"Ювентус" Бремер билан шартнома узайтирилганини эълон қилди
27 dec 2023 23:57
News
"Ювентус" Бремер билан шартнома узайтирилганини эълон қилди
Марказий ҳимоячи Глейсон Бремер "Ювентус" билан шартномасини узайтирди.
Бу ҳақда Турин клуби расмий сайтида маълум қилди. Бремернинг "Ювентус" билан янги меҳнат шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи "кекса синьора" сафига 2022 йилнинг июлида "Торино"дан ўтганди. У бу вақт давомида "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 60та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.
Transfermarkt 26 ёшли Бремерни 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : juventus.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Comments