"Ювентус" Ауар учун курашда етакчилик қиляпти
02 jun 2020 23:50
News
Туриннинг "Ювентус" клуби "Лион"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Уссем Ауарни сотиб олиш учун асосий даъвогарга айланиб олди. Футболчига "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдиряпти, аммо Ауар 2 йил давомида еврокубоклардан четда қолиб кетишдан қўрқади, шунинг учун ҳам бу вариантни кўриб чиқмаяпти. Аввалроқ "Ливерпуль" ҳам Ауарга даъвогар экани айтилаётганди.
Маълумот учун, 21 ёшли хавбек "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан буён асосий жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади.
Link :
Source : L`Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments