Latest news

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  21 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  18 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

"Ювентус" А Серия аутсайдерига мағлуб бўлди. Аллегри яна кетадими?! News

"Ювентус" А Серия аутсайдерига мағлуб бўлди. Аллегри яна кетадими?!

5та ғалабасиз ўйин ва чемпионатда 8-ўрин.

"Ювентус"нинг аҳволи жуда ёмон: ЕЧЛда "Бенфика"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин (1:2), А Сериянинг янги жамоаси "Монца"га ҳам имконият бой берилди (0:1). Туринликлар ўйин охирида гол ўтказиб юборишди: ҳужумчи Кристиан Гюткьяер жарима майдончаси ичида чаққонлик билан Федерико Гаттининг ортидан чиқиб келди ва ташланиб, тўпни дарвозанинг яқин бурчагига йўллаб қўйди.

Бу пайтда "Юве" бир киши кам бўлиб ўйнаётган эди: 41-дақиқада Анхель ди Мария четлатилди. Аргентиналик ўзига нисбатан агрессив ҳаракат қилган Иццога тирсаги билан зарба берди – провокация иш берди!

Учрашувдан кейин Ди Мария мухлислар ва жамоадан узр сўради:

"Айни дамда чемпионатдаги вазият оғир. Шу сабаб ютказдик. Мағлубият — фақат менинг айбим. Афсусдаман. Мен профессионалман, лекин ҳамма қатори хато қиладиган ва буни тан оладиган оддий инсонман".

Бироқ "Юве" қизил карточкагача ҳам жуда ёмон ўйнади. Бутун ўйин давомида бор йўғи 2 бор дарвозага аниқ зарба йўллади ("Монца" — 4 марта) ҳамда вақтнинг 40%ида тўпга эгалик қилди. Аллегри шогирдлари бундай "натижа"ни А Серия асосий аутсайдери билан учрашувда қайд этишди: "Монца" туринликларга қарши баҳсгача 6 турда атиги 1 очко тўплаган эди.


"Ювентус" кетма-кет 5 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти ва А Серия 8-ўринида бормоқда.

• Массимилиано Аллегри жамоаси кетма-кет 5 учрашувда юта олмади — 3 мағлубият ва 2та дуранг. Мавсум давомидаги умумий 9 ўйинда атиги 2 бора ғалабага эришди.
• "Ювентус" 7 турдан кейин саккизинчи поғонани банд этиб турибди. Топ-4га чиқиб олиши учун 5 очко керак.
• "Монца" бунга қадар А Серияда бирор марта "Юве"ни мағлуб этмаган эди — клубдагилар тарихий ғалабадан жуда хурсанд.


"Ажойиб кун. Кийиниш хонасида ҳақиқий базм. Бу кутилмаганда рўй берди. Футболчилар юракдан ўйнашини билардим. Бутун ҳафта давомида кўзлари чақнаб турди. Ушбу ғалаба — фақат уларнинг хизмати, бу учун борларини беришди. Президент Сильвио Берлускони менга қўнғироқ қилди. У жуда хурсанд эди. "Монца" раҳбари Адриано Галлиани эса йиғлаб юборди ва жуда таъсирли бўлди деди. Галлианига ҳам, Берлусконига ҳам миннатдорчилигимни билдираман, чунки улар душанба куни жамоани менга ишониб топширишганида, менга катта масъулият юклатилган эди. Улар менинг орзумни ушалтиришди. Бу учун улардан бир умрга миннатдорман", — дейди жамоанинг янги мураббийи Раффаэле Палладино.


Клуб таназзулга юз тутаётганини тан олди, лекин Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас

Аллегри захира ўриндиғида эмасди — "Салернитана" билан ўйинда у четлатилган эди. "Монца"га қарши баҳсдан сўнг, бош мураббий полиция ходимлари ҳамроҳлигида "Ювентус" кийиниш хонасига кирди. Учрашувдан кейин унинг ёрдамчиси Марко Ландуччи ўз фикрларини баён қилди.

"Эҳтимол, Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан қабул қилиб олинган мағлубият биз ўйлаганимиздан кўра руҳиятимизга жиддийроқ таъсир қилгандир, аммо бу шунчаки ўзини оқлаш ва бундан ҳеч қандай наф йўқ. Ўз устимизда ишлашимиз керак. Ўйинларни яхши бошлаб оламиз, бироқ кейин тўхтаб қоламиз. Буни тузатишнинг ягона йўли — бирдамликда ишлашдир. 4-5та футболчининг йўқлиги сезиляпти, лекин бу баҳона бўлолмайди. Биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз ва фақат гапиравермай, майдонда жавоб қайтара олишимиз зарур", — деди Ландуччи.

"Монца"га қарши учрашувдаги мағлубиятгача Аллегри истеъфога чиқарилиши ҳақида гап-сўзлар тарқаганди — бироқ "Ювентус" бош директори Маурицио Арривабене, уларни рад этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Мен "Ювентус" реакциясини кўрмоқчиман. Аниқроғи, реакцияни эмас, ҳаракатини! Ҳозир жамоа бошқарувида ниманидир ўзгартириш бироз нотўғри иш бўларди. Муаммоларга барча томондан назар солиш лозим. Биз қийин даврни бошдан кечирдик. Турли айбловлар "Юве"дек клубга тартиб-интизом устида ишлашига ёрдам бермайди. Макс Аллегри шунчаки шартномага эмас, 3-4 йилга мўлжалланган ривожланиш дастурига эга. Сиз айбдорни излаяпсизми? Унда ҳамма айб менда...", — деди клуб бош директори.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика