"Юве" мухлислари #AllegriOut хэштегини трендга олиб чиқишди
26 oct 2022 13:38
News
"Юве" мухлислари #AllegriOut хэштегини трендга олиб чиқишди
"Ювентус" мухлислари жамоани ЕЧЛ плей-офф босқичига олиб чиқа олмаган Массимилиано Аллегрини бош мураббийликдан бўшатишга чақиришмоқда.
Туринликлар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида меҳмонда "Бенфика"га имкониятни бой беришди (3:4) ва 1/8 финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлдилар.
"Юве" ишқибозлари ўйин тугаши арафасида ижтимоий тармоқларда 55 ёшли италияликни кескин танқид қилишди. Улар Twitter'да #AllegriOut хэштегини трендга олиб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, мухлислар сентябрь ойида "Ювентус" ўз уйида "Бенфика"дан учралган мағлубиятдан кейин (1:2) ҳам худди шундай қилишганди.
Аввалроқ, "Ювентус" Аллегрини ЖЧ-2022 олдидан ишдан бўшатмаслиги маълум бўлганди. Клуб бошлиқлари А Сериядаги пауза вақтида мураббийнинг ишини қадрлашади.
Link :
Source : Corriere dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments