Latest news

11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  0 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  1 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  2 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  4 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  3 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  14 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  8 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  14 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  1 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  2 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  1 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  17 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  16

Юрий Сёмин ва ўзбекистонлик футболчилар. Муаммо нимада? News

Юрий Сёмин ва ўзбекистонлик футболчилар. Муаммо нимада?

Яқиндагина якунига етган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, футбол мухлисларимиз бир футболчининг майдонга тушишини сўнгги дақиқаларга қадар кутишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўп сурган дастлабки футболчи бўлиши мумкин эди. Афсуски бу содир бўлмади. "Ал-Жазира" бош мураббийи голландиялик Хенк Тен Кате Сардорни бирор дақиқага ҳам майдонга туширмади.

Мухлисларимизнинг Рашидов учун қайғураётган бир вақтда, айни кунларда яна бир қийин дамларни ўтказаётган бошқа бир футболчи, аниқроғи унинг мурабийи ҳақида ёзишга қарор қилдик. Бу Виталий Денисов ва унинг мурабийи ҳисобланган Юрий  Сёмин.



Денисовни деярли барча мухлисларимиз ўзгача хурмат қилишади ва эъзозлашади, десак муболаға бўлмайди. Унинг термамиз таркибидаги учрашувларда ўзини аямай жону-жаҳди билан тўп тепиши, сир эмас. Яқин-яқинларгача Виталий "Локо" да ҳам етакчи футболчилардан бири саналарди. Ўтган мавсум якунларига кўра мавсумнинг энг яхши 33 футболчиси қаторига киритилгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Бироқ, айни вақтда унинг клубдаги ишларини жойида деб бўлмайди. Мавсум аввалида жароҳат сабаб бир неча учрашувларни ўтказиб юборган Витя жароҳатидан тузалиб ҳам захирада қолиб кетмоқда. Шу вақтга қадар Москвалик "темирйўлчилар"ни ким бошқаришидан қатъий назар, 2014 йилдан бери тўп тепаётган ҳамюртимизни асосий таркибда деярли мунтазам равишда тушуриб келар эди. Бироқ жамоага бош мураббий этиб тайинланган Сёмин уни тобора захира футболчисига айлантириб қўймоқда. Шу ўринда ушбу тажрибали мурабий ва бошқа футболчиларимиз билан бўлган аввалги нохуш ҳолатларни эслаб ўтишга қарор қилдик.



Владимир Маминов. 2001 йили терма жамоамизга бошчилик қилган Владимир Сальков бир нечта Россия ва болгариялик футболчиларни термамизга жалб этган эди. Улар орасида айниқса Владимир Маминовнинг ўйинлари мухлислар олқишига сабаб бўлган эди. 2002 йилги ЖЧ саралашининг 1-босқичида майдон марказида Қосимов билан жуфтликда ҳаракат қилган футболчига кўпчиликнинг меҳри тушган эди. Лекин Осиёдаги саралшнинг 2-босқичи ўйинлари ФИФА кунларига тўғри келмагани боис футболчиларни термага қўйиб юбориш клублар ихтиёрига қолган эди. Айнан термамиздаги ўйинлари сабаб "Локомотив" Москванинг асосий таркиб футболчисига айланган футболчини ўша вақтда ҳам жамоа рулида бўлган Юрий Сёмин муҳим учрашувларга қўйиб юборишни истамайди. Ваҳоланки, ўз жамоаларининг етакчи футболчилари саналган бошқа вакилларимизни устозлари терма ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлишган эди. Бунга мисол тариқасида, Киев "Динамо"сининг афсонавий устози Валерий Лобановскийнинг Максим Шацкихни қўйиб юборгани ёки "Крилья Советов" мураббийи Тархановнинг Қосимов хоҳишига қаршилик қилмаганини келтириб ўтишимиз мумкин. Фақатгина Хитойга қарши сафардаги учрашувга саноқли соатлар қолганида термага келган Маминов, агар бошқа учрашувларда ҳам майдонга тушганда, балки термамизнинг ўша саралашдаги натижалари яхшироқ бўлиши мумкин эди. Қизиғи, кейинчалик ҳам Сёмин Маминов ва яна "Локо"даги бошқа "ҳамюртларимиз" ҳисобланган Пашинин ва Поляковларни терма жамоага кетишларига унчалик рўйхушлик бермайди. Натижада ушбу футболчилар термадаги фаолиятига анча эрта якун ясашга қарор қилишади.



Максим Шацких. Уни бемалол Сёминнинг қурбони бўлган, десак янглишмаймиз. Киев жамоасида 1999 йилдан бошлаб ўйнаб келган ҳужумчи ўшандан бери хоҳ Лобановский даврида бўлсин, хоҳ Сабо ёки Демьяненко даврида бўлсин жамоанинг биринчи рақамли хужумчиси эди. Сёмин келгач эса вазият бутунлай ўзгарди. Даставвал секин-аста Максимни захирага мослаштирган Сёмин, кейинчалик уни умуман бу ерга михлаб қўйди. Унинг бу қароридан терма жамоамиз ҳам зарар кўрган эди. Эсингизда бўлса, ЖЧ-2010 саралашининг ҳал қилувчи баҳсларида Максимнинг ўйин амалиётисиз қолиши, термамизнинг натижаларида ҳам салбий бўй кўрсатган эди. Сёмин хаттоки Шацкихнинг сўнгги учрашувида ҳам уни майдонга туширмайди. Мухлисларнинг "Қирувчи-16" дея номланган катта банерини Максим захира ўриндиғидан туриб томоша қилган эди, холос.



Виталий Денисов. Ҳа, Москванинг "Локомотив" жамоаси учун мавсум кўтаринки равишда ўтмоқда. Жамоа Россия чемпионатининг карвонбошиси бўлишдан ташқари, Европа лигасининг плей-офф босқичига йўл олди. Бу муваффақиятларда албатта тажрибали Сёминнинг ҳам меҳнатлари ётибди. Лекин биз Ўзбекистонликлар учун Виталийнинг ўйин амалиёти барчасидан муҳим саналади. Қолаверса, Виталий ўзи майдонга тушган учрашувларида ҳам аввалгидек шижоат билан тўп тепмоқда. "Спартак" билан бўлган учрашув бунга мисол. Футболчимизнинг майдонда бўлиши "Локо"нинг ўйинини кучайтирса кучайтирадики, асло заифлаштирмайди. Унинг Шацкихнинг ҳолига тушишини истамаган бўлар эдик. Чунки ҳимоячимизнинг ҳозирги ёшини инобатга оладиган бўлсак, унга ўйин амалиёти жуда керак. Агарда Денисов Сёминнинг келгуси режаларига тўғри келмаётган бўлса, яхшиси уни қишки танаффусда бошқа жамоага қўйиб юборгани маъқул. Сабаби Витя ҳали термамизга керак. Унинг ёши 30га кириб қолган бўлсада, Денисов ҳали бизга анча асқотишига ишонамиз.

Мақсуд Яҳёев


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика