Latest news

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  7 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  15 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  6

Юрий Саркисян: "Қачондир бош мураббийликка қайтсам, фақат “Нефтчи”га қайтаман" News

Юрий Саркисян: "Қачондир бош мураббийликка қайтсам, фақат “Нефтчи”га қайтаман"

Сўнгги вақтда бир қатор ОАВда таниқли мутахасис Юрий Саркисянни “Андижон” жамоаси билан шартнома имзолаши мумкилиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Биз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида Юрий Саркисян билан суҳбатлашдик.

- Юрий Вазгенович сўнгги пайтларда сизни “Андижон”да иш бошлашингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабар қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Ўзингизни хабарингиз бор ярим йил уйда ишсиз ўтирдим. Ҳамма мени унутгандек бир пайтда “Бунёдкор” клуби раҳбарлари менга иш таклиф қилишди. Мен бу клубдан ва клуб раҳбариятидан жуда миннатдорман. Ҳалқимизда шундай гап бор , ким нимани йўқотса йўқотгандан сўнг қадрига етади. Биринчидан, “Бунёдкор”дек машҳур клубдан кетиш менинг режамда йўқ. Иккинчидан кетадиган бўлсам мен ишлайдиган клуб ўз олдига энг юқори мақсадлари қўйган бўлиши керак. Чунки ўзингиз биласиз мен доим медаллар учун курашишга ўрганганман. Фарғонада йигирма олти ярим йил ишлаган бўлсам , бу давр оралиғида 9 марта олтин , 10 марта кумуш ва 1 марта бронза медалларни қўлга киритдим. Осиё чемпионлари кубоги мусобақасида эришган натижаларимни эслатишим шарт бўлмаса керак. Мен қандай мураббий эканлигимни  кимгадир исботлашим шарт эмас деб ўйлайман.

- Андижонликлар сизга таклиф билан чиқишдими ? “Андижонга” ўтишингиз ҳақидаги хабар бежиз чиқмагандир?
- Билмадим бундай гапни қаердан олишди. Мен ҳам сиз каби эшитдим. Андижондан ҳеч ким менга таклиф билан чиққани йўқ. Андижон жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки,  мен Тошкентдан кетмоқчи эмасман. Оиламни Фарғонадан кўчириб келганман. Тошкентда яшашга кўникиб қолдик. Энди оиламни Тошкентга қўйиб ўзим вилоятларда юрмоқчи эмасман. Агар қачондир қайсидир жамоага бориб ишласам фақат “Нефтчи”га бориб ишлашим мумкин. Чунки  мен у жамоага бутун ҳаётимни бердим. Ҳозирги кунда эса “Бунёдкор”да ҳаммаси мени қониқтирмоқда.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика