Latest news

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  70

Юрий Белоус: "Жасур "Локомотив"дан миннатдор" News

Юрий Белоус: "Жасур "Локомотив"дан миннатдор"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус мижозининг "Локомотив"дан кетиш сабабларини айтди.

"Ўйлашимча, биз "Локомотив" учун ҳам, футболчи учун ҳам фойдали қарор қабул қилдик. Шартнома бекор қилинди, бу ташаббус футболчининг ўзидан чиқди. Клубда легионерлар учун ажратилган лимит тўлиб бўлган. Шундай бўлсада, Жасур клубдан миннатдор эканлигини қайта-қайта айтди. Унинг учун мана шу давр тажриба вазифасини бажарди. Миранчуклар билан бирга машғулот ўтказганидан хурсанд бўлгани табиий, бу футболчилар Жалолиддинов учун афсона ҳисобланади. Лекин, бошқа томондан олиб қаралганда у ўйнаши ва ўсиши керак. 

Балки, келажакда Жасур "Локо"га қайтиши ҳам мумкин. Жасур 18 ёшида "Локомотив" томонидан бекорга бундай имтиёз берилмаганлигини исботлайди, деган умиддаман. 

Ҳозирда футболчига бир қатор қизиқарли таклифлар бор. Хусусан, яқин Шарқ, марказий Европа ва Испаниянинг Сегундасидан. Воқеалар қандай ривожланишини кўрамиз. Яқинда барчасига аниқлик киритилади ва музокаралар бошланади. 

Бекор қилинган шартнома учун товон пули? Биз ушбу воқеани кенг омма олдида муҳокама қилмаймиз. Бу клуб ва футболчи ўртасидаги маҳфий маълумот. Аммо, шартлар ҳам клуб, ҳам футболчи учун фойдали бўлди", - дейди Белоус.





Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика