Latest news

18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  1 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  1 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  11 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10

Юрий Белоус: "Жалолиддинов Россияга қайта олади, Фарруҳ Икромов премьер-лига даражасидаги футболчи" News

Юрий Белоус: "Жалолиддинов Россияга қайта олади, Фарруҳ Икромов премьер-лига даражасидаги футболчи"

Россиялик таниқли агентлардан бири Юрий Белоус Матч ТВ сайтига интервью берди. Унинг энг асосий жойларини ўзбек тилида тақдим этамиз.

- Ўрта Осиё футболида нималарни кўриш мумкин?
- Ўрта Осиёнинг ҳар бир давлатида ўз футбол тарихи бор. Масалан, Тошкентнинг "Пахтакор" клубини олсак. Клуб Собиқ Иттифоқ олий лигасида ўйнаган, у ерда Красницкий, Абдураимов, кейинроқ 1979 йилги авиаҳалокатда вафот этган Фёдоров ва Ан ўйнаган. Ҳозир кўплаб футболчилар Европа ва Россияда ўйнамоқда. Шомуродов "Рома"да, Яхшибоев "Шериф", Ўрунов "Уфа" ва Йўлдошев "Нижний Новгород"да. Ёки Жасур Жалолиддиновни олинг, унга Москванинг "Локомотив" клубида имкон беришмади.

- Ўзбекистонлик футболчилар трансферга дарҳол рози бўлишадими? Жасур Жалолиддинов сингари янги клубда ўйнаб кета олмасликдан қўрқишмайдими?

- Жалолиддинов бахтли чипта соҳибига айланган эди. Унинг номзодини жуда узоқ кўриб чиқишганди. Аммо ковид туфайли йигитча уч ой Ўзбекистонда машғулотларсиз қолиб кетди. Кейин унга визани узоқ расмийлаштиришди. Ўз-ўзидан Николич жамоадаги футболчилар билан ишлашда давом этди. У 18 ёшли йигитча кутиб туради деб ҳисоблади. Аммо 17 ёшида терма жамоада дебют қилган, ОЧЛда ўйнаган, ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Жасур "Локомотив"га келиб Миранчук билан бирга майдонда тандем бўламан деб ўйлаганди. Менимча Жасур борасида сабр қилишмади. Ўша пайтда Москванинг "Локомотив" клубида менеджмент жуда кучсиз эди. Футболчини яхши жамоага ижарага бериш мумкин эди, дарҳол шартномани бекор қилмай. Агар шундай қилинганида, ҳозирги раҳбарият ва таркибдаги ёшларга қарасак, Жасур ҳозир Москванинг "Локомотив"ида ўйнаётган бўларди. Афсуски шундай бўлиб туради.




- Жасур яна Россияга қайтиши мумкинми?

- Менимча, ҳа. Унга Россиядан ва бошқа давлатлардан таклифлар бор. У Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамоқда (Аслида Жасур ҳозир U-21 терма жамоасида ўйнамоқда - championat.asia) ва Республиканинг энг яхши ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. Агар фақат ўз қобилиятини сарфламай ўсишда давом этса барчаси амалга ошади.

- Нима учун ўзбекистонлик футболчилар Россияда жуда кам?

- Сабаби ўзбекистонлик футболчилар Россияда легионер ҳисобланишади. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирмайди. Масалан, айни пайтда Фарруҳ Икромов билан ишлаяпмиз. У Россия премьер-лигаси даражасидаги футболчи. Унга Россиядан қизиқиш бор, аммо бир нарса халал бериши мумкин: лимит. Сентябрь ойида у терма жамоа сафида Швеция билан ўйинда жароҳат олди. Жароҳатидан тузалса бу борада янада жиддий ишлаймиз. Умуман олганда Ўзбекистонда Россияда ўйнашга тайёр футболчилар бир нечта. Агар лимит бўлмаганида уларга талаб кескин кўтариларди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика