Latest news

08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  7 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  10 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16

Юрий Рижко: "Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу" News

Юрий Рижко: "Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу"

"Навбаҳор" клубининг беларуслик легионери Юрий Рижко ўзбекистонлик мухлислар ҳақида гапириб берди. "Пахтакор"га қарши ўйинда "Навбаҳор" мухлислари ҳакамга мобиль телефонларини отишган экан.
- Сергей Крот Наманганда ўйнаганида стадионга 40 минг одам келиши ва баъзида майдонга тошлар отилгани ҳақида айтиб берганди.
- Бунча одам эски 35 минглик стадионга келарди. Ҳозир стадионимиз янги, реконструкция қилинди. Сиғим икки баравар камайди, лекин стадион анча замонавийлашди. Инфраструктура борасида Ўзбекистон футболи жуда тезкорлик билан ривожланиб бормоқда. Унга қизиқиш жуда катта, айниқса кичик шаҳарларда. Тошкентда эса худди Минскдаги каби томошабинлар кам. У ерда бошқа кўнгилочар жойлар кўп. Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу. Масалан, "Пахтакор" билан ўйнадик. 0:0, 94-дақиқада мен пенальти "ишладим". Мағлуб бўлдик, ҳакам майдонни тарк этаётганда унга қарата ҳар хил буюмлар улоқтирилди. Стадионга киришда мухлислардан катта нарсалар олиб қўйилади ва ичарига олиб кириш мумкин эмас. Ҳакамга мобил телефонлари отилганини кўрдим, одамларга қойил қолдим. Намангандаги мухлислар энг қизиққонлари. Кўчада юриш қийин, барча келиб дастхат сўрайди, гаплашишни хоҳлайди. Баъзида ошга таклиф қилишади, рад қилиб бўлмайди, ахир Шарқ нозик масала.

- Фанатлар ҳам борми?

- Йўқ. Трибунага деярли ҳеч нима олиб кириш мумкин эмас. Агар мухлисларга қўйиб берса ҳар бир учрашувда жанжал бўлиши мумкин. Ҳозир анча босилиб қолишганини айтишди. 10 йил олдин баъзи ўйинлардан сўнг мухлисларни стадиондан тўғри шифохонага олиб кетишар экан. Айниқса дерби бўлса. Наманган Фарғона водийсида жойлашган, у ерда яна иккита клуб бор — "Нефтчи" Фарғона ва "Андижон". Қандай ўринни олишдан қатъий назар бу рақибларни мағлуб этиш шарт. Мухлислар учун мавсум учун энг асосий мақсад айнан шу.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика