Latest news

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  8 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  91 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  14 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

Юрий Лукин: "Бугунги ғалаба Шевченконинг туғилган кунига совға бўлди" News

Юрий Лукин: "Бугунги ғалаба Шевченконинг туғилган кунига совға бўлди"

"Қизилқум" — "Шўртан" жамоалари баҳсидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Юрий Лукин ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
— Бугун ҳаво жуда иссиқ эди, — деди Юрий Павлович. — Бу эса ҳар икки жамоа аъзоларининг майдонда фаолроқ ва тезкор ўйин намойиш қилишига жиддий таъсир қилди. Ғалаба учун йигитларга раҳмат! Мухлисларимизни кайфиятини кўтара олганимиздан хурсандман.

Афсуски, қўлга киритилган охирги уч учрашувда ҳам биринчи бўлиб рақибларимиз ҳисобни очишди. Жамоамиз аъзолари бундан тушкунликка тушмай ўзларида ғалабага куч топа олганликлари кишига руҳ бағишлайди. Қолаверса, "Шўртан" таркибида бир қатор тажрибали ўйинчиларга эга, мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан саналади. Рақибимизни пухта ўрганганимиз ва тўғри тактика танлаганимиз эвазига муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Бугун Вячеслав Шевченконинг туғилган куни! Бетоблиги туфайли у Муборакда майдонга тушмаганди. Шу боис, унинг кайфиятини кўтариш учун Шевченкога майдонга тушишига имконият бергандик. Жамоадошлари бугунги ғалабани Славанинг туғилган кунига совға сифатида тақдим қилдилар.

Кейинги турда Тошкентга сафар қиламиз. 6 июнда "Локомотив"га қарши бўладиган  ўйинда ҳам мухлисларимизни албатта қувонтиришга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика