Юрген Клопп Муҳаммад Салоҳнинг жароҳати ҳақида маълумот берди
25 jan 2024 14:49
News
Юрген Клопп Муҳаммад Салоҳнинг жароҳати ҳақида маълумот берди
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ Африка кубоги доирасида Гана термасига қарши ўйинда жароҳат олди. Шу сабабли "Ливерпуль" футболчини ўз ихтиёрига қайтариб олди. Миср термаси бош мураббийи Руй Витория эса бу ҳолатдан норози бўлди: "Ливерпуль" бу ҳақида ўйлаши керак эмасди деб ўйлайман. Терма олдида муҳим ўйин кутиб турганди".
"Миср термаси ва "Ливерпуль"нинг қизиқишлари бир хил. Биз ҳам улар каби Салоҳнинг тезроқ тузилишини истаймиз.
Агарда у Африкада қолса, даволаниш ишларини олиб боролмасди ва унинг тузалиши кечикарди. Миср термаси узоқроққа борадиган бўлса, биз шунчаки вақтдан ютқазамиз. Биз уни Миср термасидан узоқроқ бўлиши учун эмас, тезроқ сафга қайтариш учун қайтариб олдик. Бу биз истайдиган барчаси.
Ҳаммаси келишиб олинган. Агарда Салоҳ юқори ҳолатига қайтса, Миср термаси финалга чиқса, у термага қайтарилади, бу нарса бошиданоқ маълум қилинган. Муҳаммаднинг ўзи ҳам, биз ҳам буни истаймиз. Барчасини ўзимизнинг муносабатимизга қараб режа қилмаймиз", - деди Клопп.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments