Latest news

22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  28 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8

Юрген Клопп: “Ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди” News

Юрген Клопп: “Ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“2021 йил ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди ва ушбу мавсум унинг маълум бир қисмини ташки этади. Пандемия билан ҳисоблашишга тўғри келади деб ўйламагандим. Очиғини айтишим керак, бу ростан оғир кечди.

Марказий ҳимоячиларимиз сафдан чиқсада, биз ғалаба қозонишда давом этишимиз мумкин эди. Аммо у қадар ишончли ғалабага эриша ололмасдик. Натижада ярим ҳимоячиларни ҳимояга ўтказдик ва бу ўйинимизни бузиб қўйди. Ёш ҳимоячилар марказий ҳимояда ўйнашга тайёр эмасдилар. Ярим ҳимоячиларимиз мажбуран ҳимоя чизиғига ўтказилди ва бу ўйин ритмини йўқотишимизга олиб келди.

Футбол жамоасини оркестрга қиёсласак, қайсидир мусиқачисиз куйни давом эттириш мумкин, аммо кетма-кет мусиқачилардан айрилиб қолсангиз вазият анчагина оғирлашади. Айниқса биз юксак савиядаги интенсивлик ҳукм сурадиган лига ҳақида гапираётган бўлсак...

Бир неча ҳафта илгари биз ҳатто Европа Лигаси йўлланмаси учун йўлланма бера оладиган ўринларни эгаллашимиз ҳам номаълум эди. Аммо биз камида бу турнирда ўйнаш учун бериладиган ҳуқуқни қўлга киритдик. Ҳеч бўлмаса, энг камида шу турнир иштирокчисига айланамиз. “Манчестер Юнайтед” футболчиларидан сўраб кўрингчи, уларга бу турнирда тўп тепиш ёқармикан? Албатта ҳа, деган жавоб оласиз. Чунки улар бу мусобақада бош совринни қўлга киритшга яқин туришибди.

Ҳар доим мақсад сари ғалаба сари ҳаракат қилиш лозим. Қийин вазиятдан ҳам ўзинг учун керакли натижага эриша олиш учун тинимсиз меҳнат талаб этилади. Агар якшанба кунги баҳсда ғалабага эришса ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқамиз ва биз ҳозирги вазиятда максимум натижани қайд этган бўламиз”, деди Клопп.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика