Latest news

19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:0 (матнли трансляция)  12 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Юрген Клинсманн истеъфо берадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди (тўлиқ матбуот анжумани) News

Юрген Клинсманн истеъфо берадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги биринчи ярим финал ўйинида Иорданияга мағлуб бўлган Корея Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Юрген Клисманнинг ўйин ҳақидаги фикри қандай?

- Ҳафсаламиз пир бўлди. Финалга чиқишни ўйлаётган эдик. Иордания бугун финалда ўйнашга муносиблигини кўрсатди. Рақиб яккакурашларининг ҳаммасида бизни мағлуб қилди. Гол урилганда доим қаердадир хато бўлади. Рақибни табриклайман.

- Осиё кубоги ҳақидаги умумий таассуротлар ҳақида гапирсангиз. Бугунги мағлубият учун масъулиятни ўз бўйнингизга оласизми?

- Мағлубият учун ҳар доим мураббий жавобгар бўлади. Бугун барча масъулиятни ўз зиммамга оламан. Осиё кубоги ажойиб ҳисларни берди. Австралия ва Саудия Арабистони билан ўйинда фантастик драмалар юз берди. Иорданияга қарши баҳсни кўпроқ анализ қилишимиз керак. Чунки биз бугун ҳар тарафлама ютқаздик.

- Бугунги натижадан кейин Корея Республикасидаги мухлислар сизнинг истеъфо беришингизни талаб қилишмоқда. Истеъфо беришни режалаштиряпсизми ёки жамоада қолмоқчимисиз?

- Ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпман. Осиё кубогидаги иштирокимизни анализ қилиб, Корея Республикасига қайтамиз. У ерда терма жамоа раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, бу мусобақада нима яхши ва нима ёмон бўлганини аниқлаб олишимиз. Шундан сўнг, барчаси маълум бўлади. Ўйлашимча, терма жамоада яхши жиҳатлар етарлича, биз ривожланяпмиз. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари кутмоқда, у ерда жуда кучли гуруҳдан жой олганмиз.

- Ўйиндан кейин Иордания терма жамоаси мураббийлар штаби билан кўришаётганингизда табассум қилдингиз. Кореялик мухлислар ва футболчилар бу пайт кўзёш тўкишаётганди. Буни қандай тушуниш мумкин?


- Бу мураббий сифатида ҳурмат намунаси. Иордания термаси бугун биздан кўра яхшироқ ўйнади. Мен буни тан олган ҳолда кулиб қўйдим. Табассум қилиш мен учун нормал ҳолат ҳисобланади.

- Осиё кубогининг даражасини қандай баҳолайсиз? Бу ерда ҳар хил миллат ва маданиятга эга миллатлар кураш олиб боришмоқда...

- Осиё кубогидан роҳатландим. Кўп нарса мен учун янгилик бўлади. Турли терма жамоалар футбол ичида ҳақиқий кураш олиб боришаётганини кўриш ажойиб. Айниқса, Корея Республикаси иштирокидаги ўйинлар ҳақиқий драмага айланди. Мусобақа араб диёрида ўтказилмоқда. Япония ва Корея ўз уйларига қайтишмоқда. Қатар, Эрон ва Иордания мусобақани давом эттирмоқда. Ўйинлар даражаси ҳақида узоқ гапириш мумкин.

- Ўйин охиридаги табассумингиз ҳақида яна сўрамоқчи эдим. Бу фаолиятингиздаги катта мағлубиятлардан бири бўлди. Балки, мухлислар сизнинг юзингизда мағлубиятдан афсусланиш ҳиссини кўришни исташгандир?

- Биласизми, Иорданиядан учралган мағлубиятдан хафаман, ҳафсалам пир бўлди. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Дастлабки, 20-30 дақиқада деярли ҳеч нарса қила олмадик. Бироқ, ҳақиқат шуки, ўйин тугаб бўлди. Мағлуб бўлганимдан сўнг, рақиб жамоа мураббийини мард бўлиб табриклаб қўйдим. Бор гап шу.

- Финалда Иорданияга қайси рақиб тўғри келгани яхшироқ. Бугун рақиб таркибидаги энг яхши ўйинчини ким бўлганлигини айта оласизми?

- Буни эртага биламиз. Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Иордания бугун ўзига бўлган ишонч юқори эканини намойиш қилди. Ўйинчиларга келсак, гол урган икки футболчини алоҳида таъкидлаган бўлардим.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика