Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Юқорига қараб бўй чўзаётган мусобақа News

Юқорига қараб бўй чўзаётган мусобақа

Ва ниҳоят орзиқиб кутилган ПФЛ кубоги баҳсларига старт берилди. Бу сафар ушбу мусобақада 16та жамоа иштирок этмоқда.
Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ ПФЛ кубогида хориж клублари йўқ, Фақат ўзимизникилар қатнашяпти. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинишган. Ўйинлар ЎФФ, Чиғатой, "Чилонзор" ва "Бунёдкор" сунъий майдонларида бўлиб ўтяпти.

Ушбу мусобақада олий лиганинг 10та ("Машъал", "Пахтакор", "Қўқон-1912", "Андижон", "Олмалиқ", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Шўртан", "Локомотив", "Бунёдкор"), биринчи лиганинг эса 6та ("Ўз-Донг-Жу", "Бунёдкор-2", "Локомотив-БФК", "НБУ-Осиё", "Пахтакор-2", "Обод") жамоаси иштирок этмоқда. "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг асосий таркиби хорижда йиғин ўтказаётгани сабаб, ўринбосарлар жамоаси ўйнаяпти.

Энди ўйинларнинг нақадар шиддатли кечаётганини мен гапирмай, сиз эшитманг. Кубокка бўлган қизиқиш юқори, кубокнинг амалдаги соҳиби "Машъал" яна бир бор бунда ғолиб чиқишни мақсад қилган. Шунингдек, ўтган йилги финалчи "Обод" ҳам сира бўш келмаяпти. Мана, куни кеча "Обод" бош мураббийи Хайрулла Абдиев интервью бериб, мақсад ПФЛ Кубогида ғолиб чиқиш эканлигини айтиб ўтди. Албатта, мақсадли жамоаларнинг кўпайгани яхши. Лекин мақсад қўймайдиган жамоаларни ҳам танқид қилиш керак эмас. Чунки улар ўйинни шакллантириш, янгиларни кўздан кечириш ва мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш устида иш олиб боришяпти. Энди буям бир мақсад-да.

Айтганча, ПФЛ кубогини ютган жамоага янги кубок берилар экан. Негаки ўтган йил "Машъал" ғолиб бўлганида футболчилар байрамни катта қилиб, натижада кубокнинг битта қулоғини синдириб қўйишганди. ПФЛ кубоги жаҳон чемпионати кубогига ўхшаб кўчма кубок эмас, бир марта бериладиган. Ютган жамоа умрбод ўзида олиб қолиши мумкин. Қолаверса, битта қулоғи синган кубокни қайтариб олиб, яна бошқа бировга бериш жуда ноқулай бўлади. Одамлар гап қилиши мумкин.

Аслини олганда, ПФЛ Кубоги - жиддий мусобақа. Бўлиб ҳам пуллик мусобақа. Бу ерда қатнашувчи борки, бадал пули тўлайди. Олий лига клублари 2 миллион сўмдан, биринчи лига жамоалари 1 миллион сўмдан ПФЛ ҳисобига ўтказиб беришди. Шунда жами 26 миллион сўм пул йиғилди. Агар биронта хориж жамоаси бўлганида эди, 3 миллионнинг баҳридан воз кечган бўларди. Хўш, бу пуллар нимага ишлатилади дейсизми? Албатта, ўзбек футболи ривожига-да. Энг муҳими, бу пулга янги кубок сотиб олинади. Лекин у куни битта назоратчи ҳакамларга пул тўланмаётганидан нолиди. Илгари ҳар бир ўртоқлик ўйинида ҳакамларга 100-150 минг сўм пул тўланарди. Аммо ПФЛ Кубогида ишлаётган ҳакамларга пул берилаётгани йўқ. Бир томондан буям тўғри, чунки олий ва биринчи лига жамоалари сингари ҳакамлар ҳам мавсумга ҳозирлик кўришмоқда.

Яқинда қўлимга ПФЛ кубогининг дастури тушиб қолди. Бу мусобақани ўтказишдан мақсад, Ўзбекистонда футболни тарғиб қилиш деб ёзилган. Бундан ташқари, ғолибни аниқлаш ҳам бош вазифалардан бири экан. Демак, то охиригача ўйинларни кузатишда давом этамиз. Фақат ПФЛ раҳбарларига битта кичкина илтимосимиз бор. ЎФФда бўлиб ўтаётган ўйинлар пайтида тасвирчиларга яхши шароит қилиб берилса ёмон бўлмасди, сабаби "Машъал"нинг қайси бир ўйинида жамоа тасвирчиси ўзига қулай жой топа олмасдан, охири дарвозанинг орқасидаги баландликка чиқволиб ўйинни тасвирга туширди. Эшитимизча, мураббийлар учрашув дискини кўриб, майдонда нималар бўлганини унчалик тушунишмаган экан.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика