Latest news

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  3 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

Юқори даражадаги математика. Чемпионлар лигаси натижалари рақамларда News

Юқори даражадаги математика. Чемпионлар лигаси натижалари рақамларда

"Кўхна қитъа"нинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида қайд этилган қизиқ натижаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
БОШЛАДИК

УЕФАнинг 53 аъзо ассоциациясидан 77 жамоа бу мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этди. Ўтган мавсумда 52 мамлакат ва 76та иштирокчи эди. Бу йил Гибралтар ўзининг "Линкольн" жамоаси билан қатнашди ва биричи саралаш босқичидаёқ мусобақани тарк этди.


Тўртинчи маротаба - плей оффда ёки Хосеп Гвардиола жамоаси ёки уни мағлуб этган жамоа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. 2010 ("Интер"), 2012 ("Челси"), 2014 ("Реал") ва 2015 ("Барселона") йилларда шундай бўлган.



"Реал" Чемпионлар лигаси тарихида 230та ғалабага эришган. Бу натижа турнирда иштирок этган жамоалар орасидаги энг яхшиси ҳисобланади.



Чемпионлар лигаси тўпурарлари ҳисобида 77тадан гол мавжуд. Булар: Криштиану Роналду ("Реал") ва Лионель Месси ("Барселона"). Бу икки юлдуздан сўнг кейинги ўринни эгаллаб турган, ҳозирда футболчилик фаолиятини якунламаганлар Дидье Дрогба ва Златан Ибрагимович. Уларнинг ҳисобида 44тадан гол бор.



"Ювентус" 6 маротаба финалларда мағлуб бўлган. Берлиндаги финал Турин жамоасини Чемпионлар лигаси тарихидаги энг омадсиз жамоага айлантирди. "Ювентус"дан кейинги ўринни "Бенфика" эгаллаб турибди.


Николо де Марки Туриндан Берлингача пиёда 1099 км босиб ўтган . Бу финалнинг энг чиройли ҳикояси. Николо "Ювентус"нинг ашаддий мухлиси ҳисобланади ва у финални томоша қилиш учун бу ишга қўл урди. Аввалига Турин клуби конкурс уюштирди. Ушбу конкурсда "Мен Берлинга бориб қолганимда ..." гапини энг чиройли давом эттирганга чипта совға қилинган. Де Марки эса саккиз куни пиёда юриб шундай деган: "Мен 500 миль босиб ўтдим ва Мората гол ураётганини кўриш учун яна шунча юришга тайёрман".



Ҳар ўйинда ўртача 2та гол - бу Праганинг "Спарта" клуби ҳужумчиси Давид Лафатанинг бу мавсумдаги натижаси. Бу натижани бошқа ҳеч ким қайтара олмаган. Лафата 4та ўйинда 8та гол урган. Аммо бу голлар фақат саралашнинг икки босқичида урилган. Аввалига Лафата Эстониянинг "Левадия" дарвозасини 5 маротаба нишонга олди, кейин эса "Мальмё"ни 3 бор жазолади, лекин бу голлар жамоага катта ёрдам бермади. "Спарта" учинчи саралаш босқичидаёқ мусобақани тарк этди.


"Бавария" ўртача 64,1% тўпга эгалик қилган. Бу қолган барча жамоалардан тўрт фоиз кўп.


"Ливерпуль" иккинчи қаватдаги курашларда энг кўп (62,7%) ғалаба қозонган жамоа. Бу муваффақиятга қарамай улар хатто гуруҳдан ҳам чиқа олишмади. Ярим финал иштирокчиларидан ҳеч бири бу натижага яқинлаша олмади.



Уч футболчи бу мавсумда 1170 дақиқа майдонда ҳаракат қилди: Леонардо Бонуччи, Жанлуижи Буффон ва Марк Андре тер Штеген.


"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос 829та аниқ тўп оширишини амалга оширган. Бу оширмаларнинг аниқлиги - 95%.



"Барселона"нинг 31та голидан 27тасини ҳужумкор учлик, Суарес-Неймар-Месси урган. Қолган голларни қуйидаги футболчилар урган: Сандро Родригес, Жерар Пике (биттадан) и Иван Ракитич (2та). Ракитичнинг финалдаги голида 28 февралдан бери илк маротаба Жанубий Америка учлиги иштирок этмади (Голли пас ёки гол).


Криштиану Роналду ўртача ҳар бир ўйинда 5,9тадан дарвозага зарба берган. Роналду билан бир хил натижа қайд этган (10та гол) Лионель Мессининг натижаси эса 4,3 зарба. Неймарда ҳам 10та гол, аммо у зарба бериш бўйича бу икки футболчидан ҳам пастроқ натижа қайд этган. Неймар бу учликда майдонда энг кам ўйнаган футболчи (1033 дақиқа) бўлиб, уни Чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурар дейиш мумкин.



"Базель" тўғирдан-тўғри жарима зарбасидан 3та гол ўтказиб юбориб, турнирда жонли девор қўйишни билмайдиган ягона жамоа.


"Барселона" Европанинг кучли бешлигидаги 4та амалдаги чемпионни плей-офф босқичида мағлуб этди. Демак, Англия, Франция, Германия, Италия клублари расман испан грандидан кучсизлигини тан олди.



Карлос Тевес бу мавсумнинг узоқ масофадаги "снайпери". У 3та голни жарима майдони ташқарисидан урди. Клублар ўртасидаги рекордчи "Порту". Португалияликлар 8 маротаба узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди.


0 - ҳеч қайси футболчи биттадан кўп қизил карточка олгани йўқ. Аммо "Бенфика" ва "Манчестер Сити"да 3тадан қизил карточка бор. Энг кўп сариқ карточкага эга "бойвочча" - Дани Алвес (6та).


Қоидабузарларнинг етакчиси Артуро Видаль (36). Энг кўп жабр кўрган Неймар - 33 маротаба.



Мавсумнинг энг омадсиз футболчиси Роберт Левандовски. У 4 маротаба дарвоза тўсини ва устунини нишонга олган. Польшаликнинг 17та зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетган. Мессининг эса 25та зарбаси.


"Барселона" ва ПСЖ ўйинида (2:0) 1314 маротаба тўп оширилган. Бу мавсумнинг комбинацияларга бой ўйини.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика