Latest news

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Юнусовнинг голи "Динамо"га "Сурхон" устидан ғалаба келтирди News

Юнусовнинг голи "Динамо"га "Сурхон" устидан ғалаба келтирди

Про-Лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида “Сурхон” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Жорий мавсумда Про-Лигадан Суперлигага чиқишни мақсад қилган ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс ўртоқлик мақомида бўлсада, анча шиддатли ўтди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан “Динамо” майдон марказидаги Азимов-Бозоров- Юнусов-Сафаров “квартети” эвазига тўпга кўпроқ эгалик қилди. Тезкор ҳужумлардан бирида термизликлар “Динамо” сафида кўрикдан ўтаётган Мирзо Жониқуловни қўполлик эвазига тўхтатиб қолишди. 31-дақиқада белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини тажрибали яримҳимоячи Илҳом Юнусов “Сурхон” дарвозасига жойлади, 1:0.

Голдан кейин ўйин давомида самарқандликларда бўлгани каби, сурхондарёликлардан Баҳриддин Ваҳобов, Сардор Эминовлар ҳам голли вазиятлар яратишди.

Дарвоқе, “Динамо” собиқ ҳужумчиси Фарҳод Тожиев ҳам айни дамда “Сурхон” сафида бўлсада, шу куни “Сурхон” бош мураббийи Дилшод Нуралиев тажрибали Ислом Иномов ва Фарҳод Тожиевни майдонга туширмади, улар алоҳида шуғулланишди.

Ҳар бир бўлими бир соатдан давом этган 2 соатлик ўйин якунида “Динамо” Илҳом Юнусовнинг ягона голи эвазига “Сурхон” устидан ғалабага эришди.

«Динамо» сафида шу куни Фаррух Шотурсунов ҳам майдонга тушди.

Қайд этиш жоиз, “Динамо” Про-Лига 2-тури ва Ўзбекистон Кубоги 1/16 босқичи доирасида ҳам айнан “Сурхон” жамоасига қарши саф тортади.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент.
28 февраль (чоршанба)
«ДИНАМО» - «СУРХОН» - 1:0
Гол
: Илҳом Юнусов, 31 (пен.).
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Локаев, Виктор Григорьев, Ҳакимхон Аъламхонов, Азиз Суюнов, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Мирзо Жониқулов, Марадона Сафаров, Амиржон Сафаров.
«Динамо» (2-бўлим): Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Жавоҳир Абдухолиқов (Мунир Юсупов), Абдулло Абдуллоев (Темур Файзуллаев), Комил Шарофутдинов, Дамир Темиров (Фарзин Мухторов), Жасур Қурбонов, Элбек Отақулов, Жасур Ашуров (Орзу Аҳмедов), Фаррух Шотурсунов (Асомиддин Маматов).

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика