Юнус Али: "ОКМК Ўзбекистон чемпионатида кўп ўйин ўтказган бўлса-да, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлови кучли ўйин кўрсатишимизга туртки бўлади"
22 aug 2023 00:47
News
Юнус Али: "ОКМК Ўзбекистон чемпионатида кўп ўйин ўтказган бўлса-да, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлови кучли ўйин кўрсатишимизга туртки бўлади"
Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги "Ал Араби" — ОКМК учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Юнус Али матбуот анжуманида иштирок этди.
"11 йиллик танаффусдан сўнг гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Шогирдларимнинг керакли натижа қайд эта олишига ишонаман. Гарчанд ОКМК Ўзбекистон чемпионатида кўп ўйин ўтказган бўлса-да, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлови кучли ўйин кўрсатишимизга туртки бўлади.
Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим ўйинга тайёрланиш учун Европада йиғин ўтказдик. Арон Гуннарссоннинг жароҳатини ҳисобга олмаса, жамоада барча бўлажак ўйинга шай ҳолатда", деди қатарлик мутахассис.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments