Latest news

18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  12

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди News

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди

Tags :  "Юниред"
"Динамо" футбол клуби мухлисларига чексиз ҳурмат билан қуйидагиларни айтишни лозим топдик.

"Биз ўзбек футболини "Динамо" клуби билан танидик, унга мухлислик қилдик ва бундан кейин ҳам "Динамо"нинг қолган жамоаларга қарши ўйинларида Сизлар билан бир қаторда туришимизга ишонамиз. 

Бироқ Самарқанд дербиси бундан мустасно. Биз яхши ниятлар билан Самарқанд футболи ривожига кичик ҳисса қўшиш учун клуб ташкил қилдик. Бугунги кунда "Юниред" "Динамо" билан бир лигада рақобат олиб бораётгани бизни фахрга тўлдиради. Биз ўзаро самимий рақобат орқали вилоят футболини янги босқичга олиб чиқиш учун бир сафда меҳнат қилишга тайёрмиз. Икки кун аввал буни майдонда ҳам исботлашга уриниб кўрдик. 

Биласизми, "Юниред" клуби ўқувчи ва талаба ёшларни спорт билан дўстлаштириш учун ташкил этилган. Шундан келиб чиқиб, клуб мухлислари ҳам асосан ўқувчи ёшларни, яъни, ука ва сингилларингизни, ўқитувчи аёл ва қизларимизни ташкил этади. Биз уларни футболга қизиқтириш, соғлом турмуш тарзига кўниктириш умиди билан "Динамо" стадионига бошлаб борамиз. Аммо, афсуски, айрим футбол мухлисларининг ҳақоратомуз сўзлари, сўкинишлари ва ҳатто таҳдидлари қаршисида қоламиз. "Динамо"га қарши учрашув давомида бу каби ҳунук ҳолатлар жуда кўп бор такрорландики, айрим ўқувчи ёшларда футбол стадионига нисбатан меҳр эмас, нафрат шаклланишни бошлади. Биз бундан чексиз афсусдамиз. 

Ҳурматли мухлислар, биз Лига орқали сиздан бир нарсани илтимос қилиб қоламиз: атрофингиздаги инсонларга акангиз, укангиз, синглингиз, опангиз, ўғил ёки қизингиз каби муомалада бўлинг! Биз майдонда жиддий рақобат ҳосил қилишга, Самарқанд футболи ривожига бирдек ҳисса қўшишга, ҳар қандай рақибга қарши тик туришга тайёрмиз. Унинг атрофида эса соғлом рақобат ва самимиятни унутмасликни истаймиз. Бизни тўғри тушунишингиздан умидвормиз.

Ҳурмат билан самарқандлик ёшларни ўзида бирлаштираётган ва эндигина катта футболга кириб келаётган "Юниред" футбол клуби", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика