Юмтити икки ҳафтадан сўнг машғулотларни бошлайди
06 jan 2019 07:24
News
Юмтити икки ҳафтадан сўнг машғулотларни бошлайди
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоаси ҳимоячиси Самуэл Юмтитининг тикланиш жараёни ҳақида гапирди.
“Ўйлашимча, икки ҳафталардан кейин Юмтити жамоа билан машғулотларни бошлаши мумкин бўлади. Унинг ҳозирги ҳолатидан хабардорман. Футболчи майдонга қайтишни жуда ҳам истаяпти. Биз ҳам унинг тўлиқ куч билан сафга қайтиши учун қанча вақт керак бўлса, шунча кутишга тайёрмиз”, дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи салкам икки ой олдин тиззасидан жароҳат олиб, сафдан чиққанди. 24 ноябрь куни Испания чемпионатида “Атлетико”га (1:1) қарши баҳсда у 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилсада, орадан бир неча кун ўтиб француз футболчиси яна оёғида оғриқни ҳис қилганди. Шундан буён Самуэль жароҳатини даволаш билан банд.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments