Latest news

13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  5 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12

Юлиан Нагельсманн: "Реал"да мураббий ўсишига имкон беришмайди" News

Юлиан Нагельсманн: "Реал"да мураббий ўсишига имкон беришмайди"

"РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн нега 2018 йил ёзида "Реал"га рад жавоби берганини тушунтириб берди.

"Сизга "Реал"дан қўнғироқ қилиб, таклиф билан чиқишса ўйлаб кўришга ортиқча вақт бўлмайди. Аммо ўйлаб кўриб қарор чиқариш зарур. Дастлаб хайрон бўлгандим, кейин барчасини тарозининг икки палласига қўйиб кўрдим. Агар Мадридга йўл олсам, у ерда ўзимни эркин ҳис қилмасдим. Мен ўсишим, мураббий сифатида ривожланишим зарур. "Реал"га йўл оладиган бўлсангиз, сиз мураббий сифатида яхшироқ бўлишга имконингиз йўқ.

Энг яхши мураббий бўлишга вақт йўқ, сиз шундоқ ҳам энг зўри бўлишингиз керак. Шундагина сиз "Мадрид"да ишлай оласиз. Очиқчасига тан олиш керак, ҳозир мен энг яхшиси эмасман. Лекин яқин йиллар ичида Европадаги энг яхшилардан бири бўлишни орзу қиламан. "Реал Мадрид" ёки "Барселона" бошқарувини қўлга олар экансиз, мухлислар, медиа ва раҳбарият сизга ортиқча вақт беришмайди.

Улар ҳар бир ўйинда зафар қучишни, мунтазам совринлар ютишни, Чемпионлар Лигасида зафар қучишни хоҳлашади. Агар сиз кутилган натижага эриша олмасангиз: "Узр, мен ҳали ёшман, ўз устимда ишлаяпман ва ўсишда давом этяпман", - дея олмайсиз. Футболда фаолиятингиз борасида узоқ йиллик, аниқ режа тузиш мушкул. Бу ерда кутилмаган воқеалар кўп бўлади.

Асосийси – катта қадамлар эмас, тўғри қадам ташлаш.

"Реал", назаримда, мураббий фаолиятида мавжуд энг катта қадамлардан бири, шу сабаб мен ўйлаб қолдим: "Сен энди 31га кирасан, "Реал"га йўл олдинг, кейин нима бўлади?".


Масаланинг яна бир томони, мен учун тил жуда муҳим. Мен суҳбатлашишни, футболчилар билан доимо алоқада бўлишни ёқтираман. Ҳозирча эса мен испан тилида сўзлаша олмайман", – деди Нагельсманн. 

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика