Юлиан Нагельсманн Мусиала ва Канселуни мақтади
		
		06 feb 2023 13:52
        News	
	 
				 
				Юлиан Нагельсманн Мусиала ва Канселуни мақтади
Мюнхен клуби Бундеслиганинг навбатдаги турида "Вольфсбург"га қарши майдонга тушди ва ўйин 4:2 ҳисобида "Бавария" фойдасига ҳал бўлди. Учрашувда клубнинг кўпгина ўйинчилари жуд яхши таассурот қолдирди. Бироқ мутахассис улар орасида Жамол Мусиала ва Жоау Канселуни алоҳида ажратиб кўрсатди.
"Жамол худди Кубокда "Майнц" билан ўйинда бўлгани каби жуда яхши ўйин ўтказди ва кўп меҳнат қилди. У жуда муҳим голни урди. Мен ундан жуда хурсандман", – деди Нагельсманн.
Жамоа учтози "Манчестер Сити"дан ижарага олинган Жоау Канселуни ҳам унутмади.
"Яна бир яхши чиқиш. У бизга жуда яхши ижодкорлик ва ўзгаришларни олиб кирди. Кўпгина нуқталарда ўйнай олади ва иккала оёғида ҳам катта маҳоратга эга. У бизга жуда катта фойда келтира оладиган ўйинчи ва шу сабабдан сўнгги икки ўйинда туширилди", – деди жамоа бош мураббийи.
Жоау Канселу келгач, Нагельсманнда танлов имконияти янада кенгайди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments