Latest news

18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  0 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   1 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   6 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  0 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  13 14:18⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?   16 13:53ЖЧ-2026 саралаши. БАА терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум  5 13:24ЖЧ-2026 саралаши. Эрон бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда клубсиз футболчилар ҳам бор  7 12:49Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" ўйини ҳақида: "Кечирасизлар, аммо тушунинг, мен Гарри Поттер эмасман"  20 12:23ЖЧ-2026 саралаши. Қатар бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда Испания клубидан чақирилган футболчи ҳам бор  5 11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  7

Юлдузлар фабрикаси – “Порту” News

Юлдузлар фабрикаси – “Порту”

“Порту” сўнгги 10 йил ичида футболчиларни сотишдан 650 миллион евро ишлаб топишга эришди.

Хамес, Фалькао ва Халк каби ўйинчилар айнан ушбу клубда ёрқин фаолиятга асос солишган. Футболчиларни тарбиялашда ажойиб кўрсаткичларга эришиб келаётган Португалия грандининг қандай ишлаши тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.

Рақобатчи скаутлар
“Порту”нинг муваффақиятлари ишни ташкил қилишда асосий уч сабаб билан изоҳланади, уларнинг ҳар бири максимал натижа келтириши лозим. Биринчиси – селекция хизмати, жаҳон бўйлаб иқтидорларни қидиради. Хорижда 250 нафардан ортиқ скаутлар фаолият олиб боради. Улар имкон қадар кўпроқ мамлакатларни қамраб олишга интилишади. Мамлакат ичида ҳам ўйинчининг потенциалидан келиб чиққан ҳолда бир неча даражага бўлинган.

250 скаут жуда кўп, аммо кичик бир омадли трансфер билан уларнинг харажатлари қоплаб юборилади. Клуб кўпроқ ўртакашлар билан ишлашдан кўра ўз ходимлари билан ишлашни маъқул кўради. Скаутлар жавобгарлик даражасига қараб ажратилган. Масалан, бир футболчини бир неча скаут кузатиб, алоҳида фикрларини тақдим этишади. Кейин уларнинг хулосаси таққосланиб, умумий таассурот пайдо бўлади.

“Порту” менежерлар учун пулни сарфлаши мумкин. иқтидорли футболчининг ўсиши учун яхшироқ шароитни тақдим этади – бу клуб фалсафасининг иккинчи банди. Ва уларни афусланишсиз қўйиб юборади. Бу жараённи якунлаб берадиган учинчи унсурдир.

Клуб ўзаро боғланган турли йўналишларда ишлайди. Хорижликлар биринчи жамоани кучайтириш учун қидирилади. Португалия ичида эса иқтидорларни қидиришдаасосий рақобатчи “Бенфика” бўлиб келмоқда. “Спортинг” ўз позициясини бой бериб улгурди. Шунингдек, клубнинг ўз академияси мавжуд.


Юлдузларни тарбиялаш
Академия учун футболчилар Португалиядаги 20 мактабдан танлаб олинади. Бу мактабларда болалар 7 ёшгача шуғулланади ва кейин энг иқтидорлилари академияга таклиф этилади. Болалар ва ўсмирлар жамоаларида жамоалар 4-3-3 тактик схемасида ҳаракат қилишади. Бу услуб танланиши сабаби футболчиларнинг индивидуал ўсишига катта ёрдам беришидир. Футболчиларнинг асосан ўйинни қабул қилиш хислатига эътибор қаратилади. Жамоавий схемага боғлиқликдан кўра бу жиҳат муҳимроқ саналади. 8 ёшдан бошлаб болалар тўпни йўқотгандан сўнг курашга киришади, рақиб тарафда босим уюштирилади, ўйинни ўзига олиш ва босим остида фойдали қарорлар қабул қилишга ўргатилади. 16 ёшдан улар асосий таркиб билан шуғулланишни бошлашади.

Бундай мактабда тарбияланган футболчиларнинг жамоавий ўйиндан кўра алоҳида маҳорати шаклланган бўлади. Клуб раҳбарияти буни тан олади – уларнинг юлдузлари жамоавий ўйинчилар эмас. Айнан шундан кўпроқ пул ишлаб топиш мумкин.

Келажакка қадамни режалаштириш
“Порту” тарбияланувчиси Рикарду Карвалью “Челси”га 2004 йил сотиб юборилган. Бу пайтда унинг ўрнига футболчи тайёр эди – “Маритиму”дан Пепе 2 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Бу ўша давр учун Португалияда ёмон пул эмасди. Карвалью эса 30 миллион еврога пуллаб юборилган. Пепе уч мавсум ўйнагач, “Реал” уни 30 миллионга харид қилди. Бу пайтда академия тарбияланувчиси Бруну Алвеш рақобат юзага келтирганди. Алвешга “Зенит” қизиққанда эса клуб бир неча номзодлар орасидан танловини амалга оширди. Ва “Велес Сарсфилд”дан ёш Николас Отаменди танлаб олинди. Уч марказий ҳимоячини алмаштириш ва келажак учун сарфланган фойдали маблағ. Ушбу футболчилардан “Порту” 94 миллион евро фойда кўрган.


Натижа
Охирги 12 йил ичида клуб 810 миллион еврога тенг ўйинчиларни пуллади. Моуриньо билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқилгач, ҳақиқий бозор бошланган. Дастлаб Деку ва Рикарду Карвалью кетган. Сўнг Манише, Коштинья  ва бошқалар Москванинг “Динамо” клубида португалияликларнинг омадсиз диаспорасини ташкил қилишганди. Улар орасида ҳозирги бош мураббий Нуну Эшпириту Санту ҳам бўлиб, бир мавсум мобайнида “Динамо” шарафини ҳимоя қилган.
Андерсон “Юнайтед”га 30 миллион, Куарежма “Интер”га 25 миллион евро эвазига сотиб юборилган. Ҳалигача “Порту” иқтидорларни қидириб топишда устаси фаранг ва баъзи жамоалар ортиқча баҳо берилган ўйинчиларда панд еган. Аммо ҳамон бу клуб футболчиларига харидорлар етарлича топилади.

Халк
2008 йил “Токио Верди”дан қийин услубда сотиб олинган. Унинг 50 фоиз ҳуқуқи 6 миллион еврога тушган, умумий баҳоси 20 миллион деб белгиланган. “Порту”да 4 мавсум ўйнагандан кейин “Зенит”га 40 миллион эвазига сотиб юборилган. Португалияда 169 учрашувда 78 гол урган ва 60 голли тўп оширишни уддалаган.

Фалькао
2009 йил “Ривер Плейт”дан 5,5 миллионга харид қилинган. Икки мавсум ўйнади, 87 баҳсда 72 гол ва 17 голли пас муаллифига айланди. “Атлетико” Фалькао учун 40 миллион тўлаган.


Хамес Родригес
“Банфильд”дан 2010 йил 7 миллион еврога сотиб олинган. Уч мавсум давомида 106 беллашувда 31 тўп киритиб, 39 голли пас муаллифи бўлган. “Монако” Хамес учун 45 миллион тўлашга рози бўлган.

Жексон Мартинес
2012 йил Жексон учун “Хагуарес”га 9 миллион евро тўланган. “Порту”да уч мавсум тўп тепди. 134 учрашувда 92 гол урди. “Атлетико” уни ҳам харид қилган -37 миллион евро сарфлаб.

Бу фақат ҳужумга мослашган футболчилар эди. Яна кўплаб трансферлар амалга оширилган, аммо биз нархи 20 миллиондан ортиқни ташкил қилганларни келтириб ўтамиз.

Ҳимоячилар: Алекс Сандро, Данило, Элиаким Мангаля, Бруну Алвеш, Пепе. Ярим ҳимоячилар: Жоау Моутиньо, Андерсон, Лучо Гонсалес, Имбула, Куарежма. Яна бунга Николас Отаменди, Рауль Мейрелешни қўшинг. Деярли орзудаги жамоа пайдо бўлади. Эҳтимол, Нуну Санту ҳозир ҳам орзудаги жамоани бошқараётгандир, аммо бу 2-3 йилдан кейин маълум бўлади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика