Latest news

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  34 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин" News

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин"

Гонконг терма жамоаси ҳимоячиси Ю Тзе Нам жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

25 ёшли ўйинчининг айтишича, Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга ўхшаб кетади.

"Ўзбекистон Осиё минтақасида юқори савиядаги жамоа ва бу борада Эронга яқин ҳисобланади. Биз энг катта тузатиш киритишимиз ва кўпроқ урғу беришимиз керак бўлган жиҳат прессинг саналади.

Рақибимиз Осиё Кубогида тўртта ҳимоячи билан ўйнади, бироқ сўнгги ўйинда 3-4-3 схемасида ҳаракат қилди. 

Биз ўтган ўйиндаги хатоларимизни тўғрилашимиз керак. Қолаверса, қарши ҳужумга ўтиш ва имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак.

Мақсадимиз очко қўлга киритиш, бироқ меҳмонда бу натижага эришиш жуда машаққатли бўлади. Умид қиламанки, биз юқори даражадаги прессингни муваффақиятли ташкил этамиз. Самарали вазиятлар ташкил этиш билан бир қаторда ҳимояда рақибга зарба бериш учун имкон бермаслигимиз керак", — деди гонгконглик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, терма жамоа бош мураббийи Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмаслигини таъкидлаганди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика