Latest news

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  27

“Ёзёвон” стадиони оғир аҳволда. Ўйин кечиктирилиши мумкин News

“Ёзёвон” стадиони оғир аҳволда. Ўйин кечиктирилиши мумкин

Tags :  Ёзёвон
Про-Лига 13-туридан жой олган “Ёзёвон” — “Нурафшон” ўйини белгиланган вақтдан кечиктирилиши мумкин.

Учрашув аввал 17:00 га тайин қилинганди (ПФЛ Про-Лига клубларига вақтни ўзаро келишиб белгилаш учун рухсат берган). Кейинроқ мезбонлар ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, учрашув комиссаридан ўйин вақтини ярим соатга кечиктиришни сўради. Меҳмон томон ҳам буни қўллаб-қувватлагач, ўйин ярим соат кечикди.

 
Энди эса учрашув ПФЛ комиссарининг билдиргиси сабаб янада кечикиши катта эҳтимол. Чунки стадионнинг айни вақтдаги ҳолати талабга жавоб бермайди. Футболчилар тўп сурадиган жойларда ёриқлар пайдо бўлгани етмаганидек, ўйин бўлиши кутилаётган майдонда тахталарни ҳам топиш мумкин.

Қолаверса, стадион майсаси ўсиб кетган ва етарли даражада калталанмаган. Бунда эса тўп етарли масофагача думалаб бориши ҳам даргумон.

“Ёзёвон-Лочинлари” клуби раҳбарияти 18:15 гача берилган топшириқни бажармаса, комиссар учрашувни бошламайди. Бу ҳолат ПФЛ комиссияси томонидан алоҳида ўрганиб чиқилади.

 
P.S. Про-Лига клублари бежизга икки зонага ажратиб қўйилмаган. Июнь ойига қадар клублар ўзини ўнглаб олиши учун вақт берилди. Бироқ жамоалар бундан тўғри хулоса чиқармади. Эндиликда ишламаётган клубларга шавқат қилинмайди. Зеро бундай масъулиятсизлик билан футболни ривожлантириб бўлмайди.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика