Latest news

19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  0 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  0 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  2 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  5 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  7 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  7 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  12 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  22

“Ёзёвон” ўз майдонида “Ғиждувон”ни мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) News

“Ёзёвон” ўз майдонида “Ғиждувон”ни мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 11-турида “Ёзёвон” клуби ўз мухлислари қаршисида “Ғиждувон” клубини қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйин кўрсатиб, рақибларни ўрганишга киришдилар.  “Ёзёвон лочинлари” футболчилари ташаббусни қўлга олган бўлса, орадан бир оз ўтиб вазият тенглашди. Беллашувнинг 11-дақиқасида “Ёзёвон” жамоасининг ҳужуми самара берди.  Мезбонлар сардори Зохид Исмоилов тўпни рақиб дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди. Шундан сўнг меҳмонлар “Ғиждувон” жамоаси футболчилари ҳам ҳужумлар уюштира бошладилар.Биринчи бўлимнинг 41-дақиқасида меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси Равшанбек Янгиев рақиблари дарвозасига гол уриб, учрашувдаги мувозанатни тиклади.  Ҳисоб 1:1 кўриниш ҳосил қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна ўша Зохид Исмоилов рақиб дарвозасига гол киритиб, учрашувда дубл қайд этди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисобида ёзёвонликларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
   
Иккинчи бўлим кекскин курашларга бой ўтди. Таймнинг дастлабки қисмида, аниқроғи 47-дақиқада “Ёзёвон лочинлари” жамоасининг 17-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимов ажойиб гол киритди. Мақсадбек узоқ масофадан туриб рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаб, гол урди. Ҳисоб 3:1 кўринишига келди. Учрашувнинг 60-дақиқасида “Ғиждувон” жамоаси футболчилари мезбонлар дарвозасига гол киритишди, лекин ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этиб, голни инобатга олмади. Иккинчи таймнинг қолган қисмида ҳар иккала жамоа ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлган бўлсаларда, учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади. Учрашувда “Ёзвон лочинлари” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.    

ПРО-лига
11-тур
“Ёзёвон” – “Ғиждувон” – 3:1 (2:1)  
Ҳакамлар
: А.Нажафалиев, Э.Турсунов, И.Носиров.
Назоратчи – О.Рубаков.
Комиссар – Б.Ҳайдаров.
Голлар: Зоҳид Исмоилов 11, - 1:0. Равшан Янгиев 41, - 1:1. Зоҳид Исмоилов 45+2, - 2:1. Мақсад Ибрагимов 47, - 3:1.
"Ёзёвон": 35. Муҳиддин Аҳмедов, 3. Жасур Отажонов, 6. Бунёдбек Абдуманнонов (18.Маъмурбек Қосимов 46), 7. Зоҳид Исмоилов, 8. Алишер Файзуллаев (9. Шариф Мирзаев 67), 10. Шаҳбоз Абдураҳмонов, 11. Шаҳбоз Абдураимов (30. Шукурилло Абдуғаниев.) 13. Зокир Нурматов, 17. Мақсад Ибрагимов, 19. Каримберди Мамадилиев, 77. Абдулазиз Жўрабоев (4. Мирзоҳид Эгамбердиев 87).
Захира: 1. Жасур Абдуллаев, 2. Мирзохид Мирзамаҳмудов, 5. Амир Нурматов, 15. Адҳам Аҳмаджонов
Ғиждувон: 12.Искандар Мўминов, 3. Тўлқинжон Умаров, 4. Рахматилло Рахматиллаев (19. Мироншох Рамазонов 49) 5. Саиддостон Фозилов, 7. Азизбек Муротов, 10. Бахром Нарзуллаев, 13. Нуриддин Рахматуллаев (8.Хуршид Шодиев 82) 16. Жамшид Ҳасанов, 17. Равшан Янгиев (15. Жахонгир Исмоилов 85) 18. Охунжон Сайфиддинов, 25. Мансур Отақулов (11. Аббос Икромов 82)
Захира: 30. Отабек Чориев, 9. Дадажон Зиятов


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика