Latest news

02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  10 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  92 00:03Миллатлар лигаси. Италия Бельгияда, Англия Грецияда меҳмон (асосий таркиблар)  0 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  76 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  87 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1085 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ишончли ҳисобда, Хитой сўнгги дақиқада ғалабага эришди  0

“Ёзёвон-Лочинлари”да нима гап? News

“Ёзёвон-Лочинлари”да нима гап?

Бугун 23 декабрь, якшанба куни сайтимиз мухбири Бекзод Толибов “Ёзёвон-Лочинлари” клуби вакиллари билан учрашиб, айни дамда жамоадаги вазият ҳақида суҳбатда бўлди.

Суҳбат жараёнида клуб директори Толибхон Юсупов Про Лига-2018 мавсуми якунлари ва айни дамда жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-    Жамоамизда айни дамда ўйингоҳимизни янги мавсумга шай холатга келтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда –дейди “Ёзёвон-Лочинлари” клуби директори Толибхон Юсупов. Биласизлар жамоамиз уй учрашувларини Ёзёвон тумани “Марказий” ўйингоҳида ўтказади. Ўйингоҳимиз чимини футбол талабларига мос равишда тайёрлаш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Тўғри, ҳозир биз ўйингоҳ чимини буткул алмаштираётганимиз йўқ, лекин суғориш,  айрим жойларга чим ўтқазиш ва стадион атрофини таъмирлаш ишлари тегишли ташкилотлар билан хамкорликда амалга оширилмоқда. Ўйлайманки шу каби амалий ишларимиз ўз натижасини берса, янги мавсумда ўйингоҳимиз янги мавсумга шай холатга келади. Ўзбекистон ПФЛ томонидан футбол клубларига қўйилаётган талабларни қўллаб-қувватлайман, биз ҳозир айнан мана шу талабларни бажариш устида иш олиб бормоқдамиз. Ҳозир жамоамиз янги мавсумда қайси лигада иштирок этишини билмаймиз, агар Ўзбекистон ПФЛ томонидан юбориладиган махсус ишчи гуруҳ жамоамиздаги вазиятни ўрганиб, Про-Лига “В” гуруҳида ўйнашимизга рухсат берса, унда биз янги мавсумда кучли учликка киришини ўз олдимизга мақсад қилиб қўямиз. Ҳозир бизни олдимизда ўйингоҳимизни таъмирлаш билан бир навбатда жамоамизнинг U-18, яъни ёш таркибини шакллантириш масаласи ҳам турибди. Бу борада ОАВда ҳам маълумотлар берилди, декабрь ойининг илк кунларидан бошлаб жамоамизда ёш футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Вилоятимизда анъанавий тарзда ҳар йили ташкил этилаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этиш орқали биз жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик жараёнини кўтаринки руҳда ташкил этмоқчимиз, ўйлайманки мазкур мусобақа жисмоний тайёргарлик юзасидан бизга жуда фойдали бўлади.



Шундан сўнг “Ёзёвон-Лочинлари” клуби бош мураббийи Салимжон Зокиров мазкур масала юзасидан қуйидагиларни айтиб ўтди.
- Якунланган мавсум “Ёзёвон-Лочинлари” учун қониқарли тарзда ўтди деб айтиш мумкин. Жамоа ўз олдига қўйган мақсадни қайсидир маънода уддалади. Жамоамизнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, мавсум бошида ўз олдимизга мақсад қўйган эдик. Яъни мақсадимиз қандай эди? Албатта Про-Лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш ва маҳаллий ёш иқтидорли футболчиларни кашф этиш.Спорт принципларига кўра биз Про-Лигада қолишни уддаладик. Агар бизни ҳам бошқа жамоалар каби молиявий имкониятимиз юқори бўлганда, биз ҳам тажрибали футболчиларни жамоамизга олиб келиш ва шу орқали юқори мақсадлар йўлида курашган бўлар эдик. Мавжуд имкониятимиздан келиб чиққан холда албатта юқори ўринлар учун курашдик. Бу йилги мавсумда илгариги мавсумлардан кўра бир оз қийинчиликларга дуч келдик, сабаби тақвим янги, бир жамоанинг ўзига икки мартадан боришимизга тўғри келди. Лекин ўйлайманки, ушбу янгича ёндашув асосида ташкил этилган ҳар бир лига қизиқарли бўлди, мухлисларга томошабоп учрашувлар тақдим этилди. Албатта бирор бир ишни бошласангиз, бошида қийин бўлади, шунга яраша эътирозлар ҳам бўлади, кейинчалик натижасини берса, ана унда ўзбек футбол ривожига фойда бўлади. Айтишадику “Йиғлаб-йиғлаб марза олсанг, кулиб-кулиб суғорасан”. Шахсан ўзим Ўзбекистон ПФЛ томонидан олиб борилаётган бугунги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайман.
Буни балки айтиш ўринли эмасдир, лекин жамоамиз бутун мавсум давомида биронта учрашувга бормасдан қолмади. Илгариги мавсумларда узоқ бўлса ҳам айнан ўйин вақтига етиб борардик. Бу йил эса учрашуврдан бир кун бориб, ҳордиқ чиқариб, тайёргарлик кўришимизга ҳам имконият яратиб берилмоқда. Бунинг учун биринчи навбатда клубимиз хомийси Дилмурод Эргашевга миннатдорчилик билдирамиз. Дилмурод Эргашевни биласизлар, тадбиркор, мана яқинда Ёзёвон туманида ташкил этилган “WORLD TEXSTILE” тикувчилик корхонасига асос солди. Жамоамиз хомийсининг молиявий имкониятлари қанчалик юқори бўлса, табиий холда молиявий имкониятларимиз кенгаяди.

“Ёзёвон-Лочинлари” футбол клуби ташкил этилган бери ёш иқтидорли футболчиларни кашф этиш борасида ижобий ишларни олиб боради. Бу йилги мавсумда мана Аслиддин Алолиддинов (2001 йил), Мирзоҳид Мирзамаҳмудов (2000 йил) каби ёш иқтидорли футболчилар жамоамизнинг кўплаб ғалабали учрашувларида ўз ҳиссаларини қўшишди. Шунингдек айтиб ўтиш лозимки, ҳозирги кунда “Нефтчи” ва мамлакатимизнинг турли термаларида тўп сураётган Абдужамол Исроилов (Осиё чемпиони), Аброр Исмоилов каби иқтидорларли футболчилар бизнинг жамоамиздан етишиб чиққан. Ўз вақтида Суперлига жамоаларига мана шу Аброр Исмоиловни таклиф қилган бўлсамда, уни ўз жамоаларига қўшиб олишмаганди. Кейинчалик “Нефтчи” жамоасига ўзим ишга ўтганимдан сўнг, Аброр Исмоиловни ушбу жамоага таклиф қилдим, натижасини мана кўриб турибсизлар, у ўзини кўрсатди ва ҳозирги кунда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Жамоамиз ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди, кичкина туманда Про-Лига талабларига жавоб берадиган жамоани шакллантиришни ўзи аслида қийин масала. Қачонки молиявий имкониятларимиз юқори бўлса, ана ўшанда биз ҳам юқорироқ лигаларда тўп суришимиз мумкин бўлади. Албатта шунақа экан деб ҳаракат қилмай жим туришни ўзи ҳам нотўғри бўлади. Биз бу борада ишлаймиз, изланамиз, насиб қилса келажакда юқори лигаларда ўйнай оладиган, рақобатбардош жамоани шакллантирамиз деган умиддаман.


Бекзод Толибов тайёрлади.              


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика