Latest news

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  4 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  1 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  24 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  16 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  301 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

Ёзги трансфер. Ким қанча ўзгаришни амалга оширди? News

Ёзги трансфер. Ким қанча ўзгаришни амалга оширди?

31 август куни бизда ёзги трансфер расман ўз якунига етди.

Аввалги йиллар билан солиштирганда футболчиларнинг бошқа клубларга кўчиб ўтиши статистикаси анча камайди. Нега?

ЎзПФЛ мазкур трансфер ойнасида клубларга жиддий талаб қўйди. Яъни, қарздорлиги мавжуд клубларга трансфер ойнасида эркин ҳаракатланиш имконияти берилмади. Натижада бир қатор клублар бошқа клублар олдидаги мажбуриятларини бажарди.

Яқин келажакда 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг янги клублар билан шартнома тузиши натижасида уни тарбия қилган клублар оладиган даромадлар, шунингдек, исталган ёшдаги футболчининг трансферидан уни тарбия қилган клубларга келиб тушадиган компенсациялар масаласи Ўзбекистон футболида тартибга кела бошлайди. Пировардида исталган янги футболчи билан шартнома тузишдан кўра, ўз академияси тарбияланувчисига таяниши ҳам арзонроқ, ҳам фойдалироқ экани тушунилади. Қарздорлиги мавжуд бўлмаган клублар эса исталган футболчи билан шартнома тузиш имкониятига эга.

10 август куни трансфер ойнаси очилган вақтда фақатгина “Пахтакор” ва АГМК жамоаларида қарздорлик мавжуд эмасди. Мазкур клублар трансфер ойнасида фаол бўлмади. “Қизилқум” ва “Навбаҳор” жамоалари эса ЎзПФЛ қистови билан бир қатор қарздорликларни бартараф қилди. Шундан кейингина уларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди.

Қўшимчасига “Бухоро” футбол клубига форс-мажор ҳолати сабаб кўмаклашилди. Сир эмаски, клубнинг 4 нафар легионер футболчиси пандемия сабаб Ўзбекистонга қайта олмади. ЎзПФЛ мазкур футболчилар ўрнига янгилар билан шартнома тузиш имкониятини яратди.

Шунингдек, ижарада қайтаётган футболчилар, хориждан келаётган ўзбекистонлик футболчилар, клубнинг ўз футбол мактабидан етишиб чиқаётган футболчилар, футболчи бўлмаган бошқа персоналлар исталган вақтда рўйхатдан ўтказиб берилди. Қуйида қайси клуб қанча янги футболчини ёзги трансферда ўз сафига қўшиб олганини кўриш мумкин.

10 — "Қизилқум"
4 — "Бухоро"
4 — "Локомотив"
3 — "Машъал"
3 — "Металлург"
3 — "Сурхон"
2 — "Навбаҳор"
1 — "Бунёдкор"
1 — АГМК
0 — "Пахтакор"
0 — "Қўқон-1912"
0 — "Сўғдиёна"
0 — "Андижон"
0 — "Насаф"



ЎзПФЛ қарздорликлар ва академиялар масаласида қатъий позицияга эга. Ташкилот бу борадаги саволлар учун барчага бирдек очиқдир.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика