Latest news

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  9 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

"Ёвуз даҳолар"ни таслим этган OG финалда русларга ҳам имкон бермади News

"Ёвуз даҳолар"ни таслим этган OG финалда русларга ҳам имкон бермади

Украина пойтахти Киев шаҳридаги "Миллий саньат саройи"да ўтган Dota 2 бўйича "Kiev Major 2017" турнири якунига етди.

Мусобақа ярим финалида "Evil Geniuses" OGга қарши куч синашди, аммо "ёвуз даҳолар" Европа вакиллари (OG)га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Россиялик дота усталари "Virtus.pro" навбатдаги ярим финалда "Invictus Gaming"га имконият қолдирмади (2:0).

3 та ғалабагача давом этадиган финал учрашуви ҳис-туйғуларга бой ўтди. Илк ўйинда OG ғалаба қозонган бўлса, кейинги икки баҳсда россияликлар зафар қучишди. OG қийин вазиятдан чиқиб кетди ва ҳисобни тенглаштирди (2:2). Сўнгги, ҳал қилувчи учрашув деярли бир соат давом этди (59 дақиқа, 32 сония). OG охирги баҳсда Treant Protector, Dazzle, Centaur Warrunner, Troll Warlord ва Timbersaw қаҳрамонларини танлади. "Virtus.Pro" эса Warlock, Legion Commander, Enchantress, Alchemist, Outworld Devourer қаҳрамонлари билан ўйнади. 40 дақиқа ўйинда устунлик қилган россияликлар, баҳснинг сўнгги 20 дақиқасида имкониятни қўлдан бой беришди. Кутилмаган камбэк "Virtus.Pro"ни шошириб қўйди ва 3 та томондан рақиб базасига кириб борган OG ғалабани қўлга киритди. Шундай қилиб, OG жамоаси турнирда 1 млн. доллар соҳибига айланди.


Совринли ўринлар:

1. OG - 1 000 000 $

2. Virtus.pro - 500 000 $

3-4. Invictus Gaming, Evil Geniuses - 250 000 $ дан

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика