Latest news

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа" News

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа"

Самвел Бабаян мураббийлигидаги "Навбаҳор" жамоаси қишки трансфер ойнасида фаолликни қўлдан бой бермаяпти.

Клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида жорий мавсумни АГМКда ўтказган Йован Жокични ўз сафига қўшиб олди. Юртимизда 4 йилдан бери тўп тепиб келаётган сербиялик 3 мавсумни Олмалиқликлар, яна бир йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилди. Жамоасини ўзгартиришга қарор қилган футболчига бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

-  Йован аввало янги жамоа билан табриклаймиз. Олмалиқда бир-биридан ажойиб мавсумларни ўтказдингиз. Шундай экан АГМКдан кетишингиз нима билан боғлиқ?
- Ҳақиқатдан ҳам учта яхши мавсумлар ўтказдим. Мен бундан хурсандман. Фаолиятимдан нолимайман. Бунинг учун АГМКга раҳмат айтаман. Шунингдек илк бор "Локомотив" билан ОЧЛда иштирок этдим. Уларга ҳам ташаккуримни изҳор қилиб қоламан. Ўйлашимча муҳит ва дунёқарашни ўзгартириш вақти келганди. Шу боис жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Одатда футболчилар бирор таклиф келиб тушса яхшилаб ўйлашади ва бир қарорга келишади. Лекин сизнинг "Навбаҳор"га ўтишингиз жуда тезда рўй берди...
- Мен кўп ўйлаб ўтирганим йўқ. Таклиф тушди ва уни қабул қилдим.  Самвел Бабаян билан ўз вақтида "Локомотив"да бирга ишлаганмиз. Мен учун бегона мураббий ҳисобланмайди.

- Бошқа клублардан ҳам чорлов олдингизми?
- Албатта таклифлар ҳар доим бўлган. Лекин мен Ўзбекистонда қолишни маъқул кўрдим. "Навбаҳор" мен учун энг яхши танлов эди.

- Ўзбекистондаги фаолиятингиз орқали сизда қизиқ анъана бор. Яъни ҳар мавсумни соврин ва ёки юқори ўринларда якунлаяпсиз. 2018 йил АГМК билан мамлакат кубоги соҳиби, 2019 йил "Локомотив" билан кумуш медаллари ва сўнгги икки йилда бронза медаллари. Буни "Навбаҳор"да ҳам давом эттиришингизга ишонасизми?
- "Навбаҳор" жуда яхши жамоа. Бу жамоа турнир жадвалида юқори ўринларга кураша олади. Ушбу йўлда қаттиқ меҳнат қиламиз. Ўйлайманки якунда ўз мақсадимизга эришамиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика