Latest news

19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  1 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  26 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  58 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4

Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман" News

Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман"

АГМК тарихидаги муваффақиятли мавсумга айланаётган жорий йил якунланишига оз фурсат қолди.

Чемпионат тугашига бир тур қолганда жамоа Суперлига бронза медалларини қўлга киритди. Шу муносабат билан олмалиқликларниг сербиялик легионери Йован Жокичнинг жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

«Ажойиб ва мураккаб мавсумни ўтказдик. АГМК билан иккинчи бор биргаликда тарих яратаётганимдан хурсандман. Бунга қадар жамоа билан кубокда ғолиб чиққандим, эндиликда АГМК биринчи маротаба чемпионат совриндорига айланди. Бу йўлда жамоа учун хизмат қилганимдан мамнунман.

Мураббийлар штаби, футболчи жамоадошларим, клубда хизмат қилаётган барча персонал ҳамда раҳбарият ва албатта мухлисларга ташаккур билдирмоқчиман. Осон бўлмаган мавсум ва йил давомидаги форс-мажор ҳолатларида доимо бир-биримизни қўллаб-қувватладик.

Айнан шундай ҳамжиҳатлик ва бир аҳил оилага айланганимиз муваффақият сари етаклади. Мавсум давомида ҳақиқий жамоага айлана олдик. Бронза медалини оиламга бағишламоқчиман. Ўзбекистондаги фаолиятим омадли кечмоқда деб бемалол айта оламан. Дастлабки йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритдим, кейинчалик кумуш медал ва суперкубокда ғолиб чиқдим. Бу йил эса бронза медалига эга чиқяпман.

Ўйлайманки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Бизни яна кубок ўйинлари кутмоқда ва олмалиқлик мухлисларни ҳали яна хурсанд қилиш ниятидамиз», — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Йован Жокич.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика