Latest news

14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  15 14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  13 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  32 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби News

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби

Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (директори Жамоладдин Абдуллаев) томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб спорт турлари бўйича “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида кўплаб мусобақа ва турнирлар ташкил этилди.

Муболаға эмас, 2005 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида футзал бўйича уюштирилган СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилиги ҳам қатнашчиларга байрамона кайфият улашди.

Мусобақада 9 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди. Ўйинлар аввалига уч гуруҳда ташкил этилди. Гуруҳ ўйинлари ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта иккинчи ўрин соҳиби ярим финалга йўл олди.
-Маҳорат масканимизда ҳар бир қутлуғ сана ва умумхалқ байрамлари муносабати билан биринчиликлар ўтказиш йўлга қўйилган. Бундан кўзланган мақсад, авваламбор тарбияланувчиларимизнинг малака ва тажрибасини оширишга қаратилган. Қолаверса, ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишларини таъминлашдир. Ишончим комилки, уюштирилаётган мусобақаларимиз чоғида ниятларимизга эришяпмиз, - дейди спорт мактаби методисти Анвар Алимов.

Якуний натижаларга кўра, “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, тренери Илёс Хайров) жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ўринни “Гурлан” (Гурлан тумани, тренери Қаҳрамон Сотиболдиев) жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин “Спартак” (Урганч шаҳри, тренери Маркс Қурамбоев) ва “Лочин”(Урганч тумани, тренери Шихназар Оллаберганов) жамоаларига насиб этди.





Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика