Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

“Ёшлик” - очиқ биринчилик ғолиби News

“Ёшлик” - очиқ биринчилик ғолиби

Хоразм вилояти марказида қад ростлаган “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида 2004-2005 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМнинг очиқ биринчилиги ниҳоясига етди.

Биринчиликда мезбонлардан ташқари Қорақалпоғистон республикаси ва  Навоий вилоятларидан жами 14 та жамоа қатнашди. Дастлаб учрашувлар тўрт гуруҳда олиб борилди. Сўнгра, ўз гуруҳларида яхши кўрсаткичга эга бўлган саккизта жамоа чорак финалда майдонга тушди. Ўз навбатида ушбу жуфтлик ғолиблари ярим финалда ўзаро куч синашишди.

Ярим финал
Урганч ОЗК(Урганч) – “Турон”(Нукус) – 0:1,
“Ёшлик”(Урганч)-“Дўстлик”(Урганч) – 2:0.

Ҳал қилувчи учрашувда “Ёшлик” жамоасининг ёш футболчилари нукуслик тенгдошларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, қутлуғ айём муносабати билан уюштирилган очиқ биринчилик ғолибига айланишди. “Дўстлик” жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

- Спорт мактабимиз томонидан байрамлар ва шонли саналар муносабати билан мусобақалар ташкил этишни анъанага айлантирганмиз, - дейди Урганч шаҳридаги СЎЕАИБЎСМнинг йўриқчи-услубчиси Анвар Алимов.-Бу гал ҳам бундан мустасно бўлмади. Албатта, бундан ёш “чарм тўп” усталаримиз жуда хурсанд бўлишди. Айниқса, биринчилигимизда Қорақалпоғистон республикаси ва Навоий вилояти  жамоаларининг иштироки мусобақамиз нуфузини янада ошириб юборди.

-  Жамоам финалгача етиб келганидан жуда хурсандман, - дейди “Турон” жамоаси мураббийи Жалғашбай Сарсенов. -  Мусобақа юқори савияда ўтказилди. Асосийси, ушбу ўйинлар шогирдларимнинг маҳоратининг ошишига хизмат қилди. Умид қиламанки, келгусида улар орасида юртимиз довруғини кўкларга кўтарадиган спортчилар етишиб чиқади. Бунга аминман.
   


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика