Latest news

17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  0 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4

Ёшларимиздан “Оқ-тепа” дарвозасига жавобсиз учта гол News

Ёшларимиздан “Оқ-тепа” дарвозасига жавобсиз учта гол

Кеча 1995-96 йилларда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз “Жар” стадионининг қўшимча майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Биринчи лигадан олий лигага чиқишни кўзлаётган “Оқ-тепа”га қарши кечган баҳсда ёшлар терма жамоамиз йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Айтиш мумкинки, бу ўйинда “Оқ-тепа” ўзидан ҳеч нарса кўрсата олмади. Жамоанинг ўйини жуда қашшоқ чиқди.

Шунингдек, терма жамоамиз намойиш этган футболни ҳам зўр деб бўлмайди. Тўп узатишлардаги хатолар ниҳоятда кўп бора кўзга ташланди. Шунга қарамай, 3:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди.

Аввалига Элдор Шомуродов ҳисобни очди, кейин биринчи тайм охирларида Забихилло Ўринбоев ҳисобни 2:0га оширди. Иккинчи таймда эса Миржамол Қосимов пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Равшан Ҳайдаров бошқараётган жамоа бугун тунда Туркияга учиб кетади ва Истанбул шаҳрида 17-19 август кунлари Албания ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви. 13 август

Ўзбекистон (U-19) - “Оқ-тепа” - 3:0
Голлар: Э.Шомуродов, З.Ўринбоев, М.Қосимов (пенальти)

Ўзбекистон (U-19): Дилшод Ҳамроев, Достон Турсунов, Акром Комилов, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Фирдавс Абдусалимов, Жавоҳир Соҳибов.

Захирадан тушганлар: Сарвар Каримов, Рустам Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Сардор Азимов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Сиддиқов, Хуршид Ғиёсов, Иззатилла Абдуллаев, Элёр Мўйдинов, Аслиддин Абдиев, Андрей Сидоров, Шерзод Абдураимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика