Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Ёшлар лигаси. "Нефтчи" Тошкентда жанговор дурангга эришди News

Ёшлар лигаси. "Нефтчи" Тошкентда жанговор дурангга эришди

11 июль куни “Нефтчи” ўринбосарлари Тошкент шаҳрида “Бунёдкор” меҳмони бўлишди.

Ёшлар лигаси 14-туридан ўрин олган ўйин голларга бой бўлганини алоҳида эътироф этиш мумкин. “Миллий” стадионининг заҳира майдонида ўтказилган беллашувда 6 та гол дарвозалардан ўрин олди ва баҳсда 3:3 натижасини кузатилди.

4 та сариқ карточка туфайли Суперлиганинг 14-турида майдонга туша олмайдиган Филип Райевац  ушбу баҳс бошида ҳисобни очиб берди. Биринчи бўлим якунига етиш арафасида “Нефтчи” вазиятни ўнглади. Эламон Каримов қанотдан жарима майдончасида очилаётган Достон Рашидовни тўп билан таъминлади. Достон эса боши билан чиройли тарзда ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар дуранг ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда яна “Бунёдкор” ҳисобда олдинга чиқиб олди. “Нефтчи” жарима майдончасида рақибга нисбатан қоида бузилди деб баҳолаган ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Футбол лотореясида  Райевац   навбатдагини голини киритди. Шундан сўнг “Нефтчи” мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди ва ўзгаришлар баҳс суратини ўзгартириб юборди. Бўлим ўрталарига келиб “Нефтчи” яна ҳисобдаги кўринишни тенгликка олиб келди. Стандарт вазиятда, ҳаводан узатиб берилган тўпни Жамшид Қобулов ишонч билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 2:2. Орадан кўп ўтмай,  Достон Рашидов яна бир бор “Нефтчи”ни катта саҳнага олиб чиқди. 2:3. Бу вақтга келиб иккинчи бўлим тобора якунланиб бораётган эди. Афсуски, ёшлар жамоамиз тайёр ғалабани қўлдан бой беришди ва кейинги дақиқаларда Райевац учинчи бор ҳам ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланди ҳамда мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ёшлар лигаси. 14-тур.
“Бунёдкор” – “Нефтчи” 3:3 (1:1)

Голлар
: Райевац – 1:0, Рашидов – 1:1, Райевац – 2:1 (пенальти), Қобулов – 2:2, Рашидов – 2:3, Райевац – 3:3

“Бунёдкор”: Элдор Адхамов, Ихтиёр Холдоров, Санжар Қодирқулов, Зиёвиддин Ахадов, Филип Райевац, Абубакир Мўйдинов, Ойбек Хамидов,  Абдулхон Исмоилов, Отабек Бекбоев, Камрон Нажафалиев, Миржахон Мирахмадов
Захира: Жасур Умрзақов, Нозимхон Рустамов, Бурхон Усмонов, Ҳасан Юлдашев, Миржамол Суюнов, Хабибжон Каримов, Бобур Мирзо Эралиев

“Нефтчи”: Фаррух Турдалиев,  Достон Рашидов, Ислом Тошпўлатов, Илҳомжон Ваҳобов, Эламон Каримов, Илҳомжон Ибрагимов, Жамшид Қобулов, Абдужалил Маназаров, Бобурбек Исроилов, Шодиёр Хожиматов, Достонбек Тошматов
Захира: Шуҳратилло Рахмонов, Дилёрбек Ирматов, Шахзодбек Усмонов, Исломбек Каримов, Рустам Солижонов, Хуршидбек Асқаралиев, Ибоджон Абельфазов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика