Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 4:5 News

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 4:5

“Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоалари ёшлар таркиблари баҳси голларга бой бўлди.
Ҳикмат Эргашев бошчилигидаги “Бунёдкор” ёшлари 14-турда ғалаба қозона олсалар мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олишарди. Афсуски, бу имкониятдан ёш “қалдирғочлар” фойдалана олишмади.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар иккала жамоа бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Бу эса дастлабки таймда қайд этилган ҳисобда ҳам ўз исботини топди. Мезбонлардан Нодир Мавлоновнинг чамаси 35 метрлардан жарима зарбасидан киритган голига “Олмалиқ” футболчилари Дониёр Исмоиловнинг яқин масофадан тепган аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди.

Танаффусдан кейин “Бунёдкор” ёшлари фаоллиги янада ошди. Натижада 15 дақиқа ичида Жавоҳир Қаҳрамонов, Сардорбек Азимов ва Миржамол Қосимов олмалиқликлар дарвозасини уч бор ишғол қилишиб, ҳисобни 4:1 кўринишига келтиришди. Афсуски, қолган дақиқалардаги бўшашиш ёш “қалдирғочлар”га қимматга тушди. “Олмалиқ” футболчилари Ислом Исоқжоновнинг дубли, Пўлат Тўлаков ва Жасурбек Умаровнинг биттадан голлари эвазига якунда ғалабани илиб кетишди. Якуний натижа – 4:5.

Ёшлар лигаси, 14-тур
“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 4:5 (1:1)
Голлар
: Нодир Мавлонов 3 (1:0), Дониёр Исмоилов 6 (1:1), Жавоҳир Қаҳрамонов 51 (2:1), Сардорбек Азимов 66 (3:1), Миржамол Қосимов 66 (4:1), Ислом Исоқжонов 72 (4:2), Пўлат Тўлаков 74 (4:3), Жасурбек Умаров 89 (4:4), Ислом Исақжонов 90+3 (4:5)
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Исаев 16, Улуғбек Худойбердиев 19, Қадамбой Нурметов 71, Владислав Нуриев 82
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 4.Миржамол Қосимов, 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Отабек Шукуров, 15.Эргаш Исмоилов, 18.Шоҳзод Абдураҳимов, 23.Нуриддин Ҳасанов, 24.Хуришд Ғиёсов, 28.Нодир Мавлонов, 30.Сардорбек Азимов, 48.Акрамжон Комилов
Заҳирадан майдонга тушганлар: 9.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Вячеслав Пурак, 5.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 54.Босит Раҳимов, 33.Георгий Погосов, 11.Владислав Нуриев
“Олмалиқ”: 35.Никита Шквирин, 3.Азамат Исроилов, 4.Улуғбек Худойбердиев, 6.Муҳаммад Исаев, 7.Қадамбой Нурметов, 8.Диёр Усмонхўжаев, 9.Ислом Исоқжонов, 10.Абдумалик Тошпўлатов, 13.Дониёр Исмоилов, 17.Сарвар Жўраев, 20.Мурод Аҳадов
Заҳирадан майдонга тушганлар: 25.Акмал Ортиқов, 5.Азизбек Суюнов, 11.Пўлат Тўлаков, 14.Дониёр Набиев, 18.Жасурбек Умаров, 22.Абдулазиз Жўрабоев, 23.Анвар Сафаров
Ҳакамлар: А.Эргашев (Тошкент) – 7,2; Ф.Ёрмуҳаммедов – 7,0; М.Миржалалов – 7,0; Р.Нўъмонов – 7,0
Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент)
26 июнь. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 127 томошабин
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика